Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»
Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.
БатафсилЭкология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Давлат экологик назорат инспексияси ва ҳудудий бўлимлари ходимларидан иборат тезкор гуруҳ томонидан рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилоятида ўтказилган рейд давомида Ромитан ва Олот туманлари чўл ҳудудларидан саксовул ўсимликлари синдириб олиб кетилаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ромитан тумани ҳудудида аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича 2 нафар фуқарога 18 миллион 750 минг сўм жарима белгиланди ҳамда табиатга 6 миллион 195 минг сўм зарар етказилгани маълум бўлди. Олот туманида аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича эса фуқаро M.А. га 9 миллион 375 минг сўм жарима қўлланилди ҳамда табиатга 5 миллион 250 минг сўм зарар етказилгани аниқланди.
Бундан ташқари вазирлик Навоий вилоятида ҳам экорейд ўтказиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлади.
Рейд давомида фуқаролар Р.Э. ва К.Ф. томонидан «УАЗ» русумли автомашинада Учқудуқ тумани «Шалхар» ОФЙ чўл ҳудудидан саксовул буталари синдириб олиб кетилаётгани аниқланган. Оқибатда табиатга 10 млн 500 минг сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 18 млн 750 минг сўм жарима белгиланди. Улар жами 29 миллион 250 минг сўм товон тўлайдиган бўлди.
Навоий вилояти экология бошқармаси томонидан жорий йил 1 октабрдан ҳозирги кунгача саксовулга зарар етказиш бўйича 5 та ҳолат аниқланган бўлиб, барча ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштириган. Умумий жарималар 46 млн 875 минг сўмни, зарар эса 31 млн 500 минг сўмни ташкил этган.
Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.
Батафсил2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.
БатафсилМаҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
Батафсил