Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»
Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.
БатафсилҚозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Қозоғистон «Байтақ» партияси ташаббуси билан «ARAL – 2024» биринчи яшил партиялар саммити ўтказилди. Ушбу анжуманда Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари ҳам иштирок этди.
Кўп йиллардан бери Орол денгизининг ҳолати глобал муаммо бўлиб келмоқда. Марказий Осиё ва Каспий минтақаси давлатлари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жумладан, Орол денгизи атрофидаги экологик вазиятни яхшилаш борасида қўшимча чоралар кўриб, келишувлар имзоламоқда. Иқлим ўзгаришига қарши курашиш, Орол ҳудудини тиклаш, трансчегаравий сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сувни тежайдиган технологияларни қўллаш – буларнинг барчаси мураккаб ва муҳим вазифалардир.
Саммитда Ўзбекистон Экологик партияси номидан партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Комилжон Жўраев сўзга чиқди. Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, биохилма-хилликни камайтириш, иқлим ўзгаришига мослашиш борасидаги кенг кўламли ишларда Ўзбекистон Экологик партиясининг иштироки хусусида маълумот берди.
– Орол фожиаси оқибатлари энг кўп Ўзбекистонга таъсир қилаётгани сир эмас. Бу глобал экологик фалокат халқаро ҳамжамият учун ҳам сабоқ бўлиши керак. Биз қўшни мамлакатлар билан бирлашган ҳолдагина иқлим ўзгариши оқибатларини юмшата оламиз ва биохилма-хилликни сақлаб қоламиз. Бугунги экологик вазиятнинг ўзи табиат, тинчлик ва келажак учун бирлашишни талаб этади, – деди Комилжон Жўраев.
Саммит кун тартибида асосий экологик муаммоларни ҳал қилиш йўллари, шунингдек, уларни ҳал этишда яшил партияларнинг роли муҳокама қилинди. Қозоғистоннинг «Байтақ» яшил партияси раиси Азаматхон Амиртаев сув хавфсизлиги Марказий Осиёда энг долзарб муаммолардан бири эканини таъкидлади.
«ARAL – 2024» яшил партияларининг 1-саммити нафақат экологик муаммолар кўламини англаш, балки қўшма ҳамкорлик платформасини яратишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятли бўлди. Биргаликда иқлим муаммоларини ҳал қилиш, экотизимларни мустаҳкамлаш ва табиий ресурсларни асраш йўлида олдинга қадам ташлашимиз мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.
Саммит давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Россия ва Мўғулистоннинг яшил партиялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Томонлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, аҳоли ўртасида экологик таълим ва тарғибот ишларини биргаликда кенгайтириш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида тажриба ва билим алмашишга келишиб олдилар.
Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.
Батафсил2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.
БатафсилМаҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
Батафсил