Экоолам      Бош саҳифа

Экологик Экспертиза шунчаки ўткизиладиган жараён эмас

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тизими бундан 27 йил муқаддам жорий этилган эди. Ўша вақтдаги экологик вазият ёки талаблар билан бугунни мутлақо солиштириб бўлмайди.

Экологик  Экспертиза  шунчаки ўткизиладиган жараён эмас

Мамлакатимизда замон талабидан келиб чиқиб бу борада қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан «Экологик экспертиза тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, янги таҳрири қабул қилинди.

Ушбу янги қонунни ҳаётга татбиқ этиш учун биринчи галда нималарга эътибор қаратиш зарур? Иқтисодиётнинг барча соҳаларига таъсир кўрсата оладиган мазкур ҳуқуқий ҳужжат ижроси учун шарт-шароит етарлими?

Олий Мажлис Сенатининг аграр, сув хўжалиги ва экология қўмитаси томонидан ушбу қонун муҳокамасига бағишлаб ўтказилган тадбир мазмуни айни шу саволлар атрофида кечди.

Айтиш лозимки, амалдаги қонунда асосий тушунчаларга ҳуқуқий таъриф берилмагани, экологик экспертиза институтида иштирок этувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилмагани, айрим экспертиза жараёнларининг ҳуқуқий механизмлари мавжуд эмаслиги ҳам ушбу тадбирни амалиётда кенг қўллашга тўсқинлик қилмоқда.

Экологик экспертиза объектларининг атроф-муҳитга таъсири бўйича тоифасининг кўплиги ва улар ўртасидаги фарқлаш бўйича аниқ мезонларнинг мавжуд эмаслиги ҳам экспертиза жараёнларида ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Шу сабабли объектларнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича тоифалари халқаро талабларга асосан оптималлаштирилмоқда. Бу борада, халқаро амалиётни кенг ўрганиш мақсадида ривожланган бир қатор давлатларнинг соҳага оид қонунчилиги ўрганилди, халқаро экспертларнинг таклиф ва тавсиялари асосида Қонун нормалари такомиллаштирилди.

Эндиликда янги таҳрирга кўра, қонун атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнларини қонунчиликка олиб чиқади. Шунингдек, қонунда «Электрон ҳукумат» принциплари жорий этилиб, экспертиза жараёнларини онлайн тарзда амалга ошириш мумкин бўлади.

Бу тизимнинг шаффофлигини таъминлаш ва коррупцияга барҳам беришга ёрдам беради.

Қонун, шунингдек, стратегик экологик баҳолаш институтини жорий этиш учун ҳуқуқий асос яратди. Бу давлатнинг узоқ муддатли стратегик ҳужжатлари бўйича экологик оқибатларни олдиндан баҳолаш имконини беради.

Ҳозир мамлакатимизда 400 га яқин атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда. Бироқ, амалдаги Қонунда экспертиза институтининг асосий ижрочилари сифатида уларнинг фаолияти ҳуқуқий тартибга солинмаган. Янги қонун эса уларнинг фаолиятини сертификатлаш ва рейтинглаш орқали ҳуқуқий асосга солади. Бу экологик нормаларга зид бўлган сифатсиз ҳужжатларнинг олдини олишга қаратилгандир.

Шунингдек, давлат экологик экспертизаси органларига келиб тушган мурожаатларни ҳал қилиш ва баҳсли масалаларни кўриб чиқиш учун доимий экспертлар кенгаши ташкил этилади.

Янги таҳрирдаги қонун берадиган бошқа устуворлик­ларга келсак, келажакда объектларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини баҳолашнинг барча жабҳалари қамраб олинади. Экологик экспертиза хулосалари сифати ошади, жамоатчиликнинг фаол иштироки таъминланади. Республикага сармоя киритмоқчи бўлган инвесторлар учун ишончли экологик баҳолаш тизими жорий этилади. Давлат дастурлари, Бош режалар ва йўл хариталарининг Стратегик экологик баҳолаш тартиблари ҳамда лойиҳа ташкилотларининг рейтинг тизими жорий этилади.




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔38

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 38    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар