Экоолам      Бош саҳифа

Вазифалар белгиланган, масъуллар жавобгарлиги-чи?

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни жорий йилда амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси экологияга доир ҳамма соҳани камраб олгани билан аҳамиятлидир. Уни ҳаётга татбиқ этишда, амалга оширишда ва режа ишлаб чиқишда яшил томойиллар асосида тажриба тариқасида бешта туман қаторида Амударё тумани ҳам борлиги қувонарлидир.

Вазифалар белгиланган,    масъуллар  жавобгарлиги-чи?

Менинг таклифим шундан иборатки, лойиҳага киритилган вазифаларнинг бажариш йўлларини янада аниқроқ белгилаб кўрсатиш керак.

Туманимизда иккита пластикни қайта ишлаш кичик корхонаси бор. Улар ўзлари пластик маҳсулотларни йиғиб, ўзлари маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Уларга хомашёни тўп­лаш ва етказиб бериш ҳамда корхонани кенгайтиришда ҳар томонлама ёрдам бериш лозим.

Кўп йиллардан буён тадбиқ қилиниб келинаётган «Яшил макон» дастури доирасидаги тадбирларнинг бажарилишига эътиборни кучайтириш лозим. Ҳозирда кўчат экиладиган ерлар экишдан уч-тўрт кун олдин тайёрланмоқда. Аслида камида бир ой олдин текислаб, суғориб қўйиш лозим. Асосан, сув келиш йўлларига эътибор берилмай, бўш ерларга кўчат экилаётган ҳолатлар ҳам учрайди. Кўчат экилгандан кейин парваришига баъзида етарлича эътибор берилмаётгани ҳам бор гап. Мониторинг бор, лекин масъуллар жавоб бермаяпти.

Дарҳақиқат, кўчат етиштирадиган корхоналарни ва якка тартибдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лозим. Негаки, аксарият кўчатфурушлик қилаётган тадбиркорларнинг дебиторлик қарзлари кўпайиб кетган. Баҳор ва куз фасли келса, катта-катта ташкилот ва корхоналар улардан насияга кўчат олиб, пулини қайтармагани эвазига бундай қарздорлик миқдори ўсиб бормоқда. Тадбиркорларнинг аксарияти додини кимга айтишни билмай ўтиришибди.

Кўрсатилган ушбу камчиликлар ҳал қилинмас экан, туманимиздаги экилаётган кўчатларнинг униб чиқиш кўрсаткичи, афсуски, 30 фоиздан ошмайди.

 

Саъдулла СОДИҚОВ,

ЎЭП Амударё туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔13

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига  355 миллиард  доллар керак

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига 355 миллиард доллар керак

🕔10:18, 10.09.2026 ✔17

2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Батафсил
Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔85

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар