Экоолам      Бош саҳифа

Қаратеренгга боринг, тенги йўқ табиатни кўринг!

Тахтакўпир тумани Қорақалпоғистоннинг йирик маъмурий бирликларидан саналади. Туманнинг Давқара овул фуқаролар йиғинида жойлашган Қаратеренг кўл-мажмуаси – юртимизнинг энг сўлим масканлардан бири.

Қаратеренгга боринг,  тенги йўқ  табиатни кўринг!

Мазкур кўл атрофида сайёҳликни ривожлантириш бўйича жуда катта имкониятлар мавжуд.

Ушбу кўлга туташ ҳудудда Бўршитов деб номланган қадимий тоғ кўпчиликка яхши маълум. Қачонлардир бу тоғ атрофида бўрилар кўп бўлгани сабабли бу тоғнинг номи шундай аталиб келинган. Ривоятларга кўра, ўтмишда бу ердаги кўлдан ҳар куни овчилар балиқлар овлашга келганида бўрилар билан курашишга мажбур бўлишаркан.

Мана шу тоғлар этагида тўш уриб ётган кўл бутун Қорақалпоқ диёри бўйлаб кенгайиб боради. Эни уч километр, узунлиги 18 километргача бўлган кўлнинг чуқурлиги тахминан 60 метрни ташкил қилади.

Бўршитовнинг тепасидан қараганда кўл қоп-қора рангда ва чуқур кўрингани учун ҳам уни «Қаратеренг» деб номлашган.

Қадимги замонларда Амударё ва Сирдарё шохобчалари Қаратеренгга туташгани ҳақида ҳам маълумотлар йўқ эмас. Мазкур кўл балиқ овлаш ва балиқчилик саноатини ривожлантириш учун жуда қулай саналади. Шунингдек, бу ерда дам олиш масканларини барпо қилиш ва ривожлантириш учун жуда катта имконият ва муҳит мавжуд. Бундан 35-40 йил олдин кўл бўйида болалар дам олиш оромгоҳлари қурилган бўлиб, бу ерда мамлакатнинг турли минтақаларидан келган кўплаб болалар дам олишарди. 2018 йилдан эътиборан кўл бўйида қора уй, яъни ўтовлар тикланмокда, одамлар ва сайёҳлар дам олишлари учун кулай шароитлар яратиляпти.

Мамлакатимизда туризм соҳасини, жумладан, сўлим масканларда экотуризмни ривожлантириш, табиий ҳудудларни асраш ва уларга кўпроқ сайёҳларни жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар натижаси Тахтакўпирдаги Қаратеренг кўли атрофида ҳам намоён бўлмоқда. Ҳозир Қаратеренг кўли атрофидаги 70 гектар майдонда сайёҳлик мажмуасини ташкил этиш режалаштирилган.

Ҳудудда сайёҳлик даражасини ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сонини кўпайтириш мақсадида 26 километр масофадаги йўлга асфальт ётқизилди. Тўртта кўприкда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, ўтовлар тикланиб, дам олиш жойлари барпо қилинди. Бу ерда ажойиб боғ, зиёратгоҳ ҳамиша одамлар билан гавжум.

Ҳа, Қорақалпоғистонда табиатнинг яхлит ҳолда сақланиб қолган ажойиб масканлари жуда кўп. Уларни ўрганиш ва бу ерда сайёҳлик мажмуаларини барпо этишга катта интилишлар, саъй-ҳаракатлар қилинмоқда. Истардикки, бундай залварли ишлар амалга оширилганида табиатни асл ҳолида сақлаш, муҳофаза қилишга катта аҳамият бериш зарур. Модернизация ва қайта ўзлаштириш оқибатида ноёб борлиққа зиён-заҳмат етказиш келажак олдида асло кечирилмайдиган ҳолдир.

Бу борада бизнинг Тахтакўпир туман партия ташкилоти ҳар доим тарғибот-ташвиқот ишларини давом эттиришдан асло чарчамайди. Қаратеренг кўл-мажмуасида фаолият юритмоқчи бўлган ишбилармон ва тадбиркорлар билан учрашиб, тушунтириш ишлари олиб бормоқдамиз. Айниқса, уларнинг иштирокида ўтказилаётганган семенар-тренинг машғулотларимизда тадбиркорлик субъектларининг табиат, атроф-муҳитга соғлом муносабати, экологик мувозанатни барқарор сақлаш борасида аниқ кўрсатмалар бериб келяпмиз. Бу эса ўзининг самарали натижаларини беришига ишонамиз.

 

Бибиайим БАЙИМБЕТОВА,

ЎЭП Тахтакўпир тумани партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар