Экоолам      Бош саҳифа

Ёввойи жонзотлар уй ҳайвони ёки ҳашамат белгиси эмас!

Жазо чоралари кучайтирилишига қарамай айрим фуқароларимиз томонидан ҳамон ўз хонадонларида ёввойи ва йиртқич ҳайвонларни сақлаш ҳолатлари учрамоқда.

Ёввойи жонзотлар уй ҳайвони ёки  ҳашамат белгиси эмас!

Энг ёмони, бу билан ғурурлангандек ижтимоий тармоқларда ўша ҳайвонлар иштирокидаги видеолар билан мақтанишмоқда.

Афсуски, биз табиат қонунларини менсимасликни тўхтатмаяпмиз. Табиатнинг жавобини эса бугунги экологик ҳолатимиз кўрсатиб турибди. Лекин етарлича хулоса чиқармаяпмиз.

Азиз юртдошлар, ҳурматли мутасаддилар, уйда сақланаётган ҳар бир ёввойи жонзот табиат занжирининг бир бўлаги эканини, уни тутқунликда сақлаш орқали табиий мувозанатни бузаётганимизни қачон англаб етамиз? Бемаъни кўнгилхушликларимизни деб ноёб турлар йўқолиб кетиш арафасида турибди.

Ҳатто яқинда партиямиз фракцияси депутатлари ташаббуси билан сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг қонунга хилоф равишда сақланишининг олдини олишга оид қонун ҳам қабул қилинди. Масъуллардан мазкур қонун ижроси таъминланиши, ёввойи жонзотларни уйда сақлашнинг олдини олишга қарши кескин чоралар кўришини ва бу ҳақда жамоатчиликка маълумот бериб борилишини сўраймиз.




Ўхшаш мақолалар

Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔16

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига  355 миллиард  доллар керак

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига 355 миллиард доллар керак

🕔10:18, 10.09.2026 ✔20

2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Батафсил
Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔86

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар