Экология      Бош саҳифа

Инсон экологияси – келажакни ифодаловчи стратегия

Экологик ислоҳотларнинг туб моҳияти одам ва олам муносабатларини атрофлича қамраб олиши билан эътиборлидир. Бугунги кунда экологик масалаларга худди шу нуқтаи назардан қаралаётгани катта аҳамият касб этмоқда.

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида «Ўзбекистон Республикасида 2027-2050 йилларга мўлжалланган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Миллий стратегия» лойиҳаси доирасида тақдимот ана шундай самарали ёндашувни ўзида акс эттирди.

Унда М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг «Иқтисодий ва молиявий стратегиялар» кафедраси профессорлари иштирок этди. Делегацияга МДУ академиги, таниқли олим, иқтисод фанлари доктори, сиёсий иқтисод профессори, Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси Владимир Лвович Квинт бошчилик қилди.

Тақдимотда иштирок этган Ўзбекистон Респуб­ликаси Президентининг экология масалалари бў­йича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ушбу ҳамкорликнинг мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш ва иқлим масалаларини ҳал этишдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Учрашув давомида Азиз Абдуҳакимов Владимир Лвович Квинтни «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирлади.

Мутахассислар эътиборига Стратегияни ишлаб чиқишнинг биринчи босқичи – стратегиялаш методологияси тақдим этилди. Унда глобал, минтақавий ва миллий трендларни таҳлил қилиш, миссия, тасаввур, шиор ҳамда стратегик устувор йўналишлар контурларини шакллантириш масалалари қамраб олинди. Стратегияни босқичма-босқич амалга ошириш концепцияси, «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва ресурс таъминоти механизмларини белгилашга алоҳида эътибор қаратилди. Тақдимотда таъкидланганидек, Стратегия миссияси табиий ресурсларга масъулиятли муносабатни шакллантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат, бизнес ва жамият саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги экологик етакчилигини илгари суришга қаратилган.

Шунингдек, инсон экологияси, сувни тайёрлашнинг инновацион технологиялари, сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш, циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш, энергия балансининг яшил трансформацияси, экологик маданиятни мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлашни қамраб олувчи асосий стратегик йўналишлар ва устувор вазифалар тақдим этилди.

Тақдимот давомида экспертлар гуруҳи Миллий стратегияни амалга оширишдан кутилаётган натижаларни чуқур муҳокама қилди. Шунингдек, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш ва узоқ муддатли ривожланиш мақсадларига эришиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 18-22 февраль кунлари академик В.Л. Квинт ва у бошчилик қилаётган экспертлар гуруҳи Тошкент шаҳрида бўлди. Ташриф доирасида қатор учрашувлар, муҳокамалар ва қўшма тадбирлар амалга оширилди.

Мазкур Миллий стратегия сув ресурсларини бош­қариш тизимини такомиллаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда мамлакатимизнинг экологик барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.




Ўхшаш мақолалар

PM 2.5  камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

PM 2.5 камаймоқда, Тошкент ҳавоси яхшиланяпти(ми?..)

🕔14:57, 08.10.2026 ✔65

Пойтахт Тошкент шаҳар ҳавоси яхшиланяптими? Кўпчиликни бирдек қизиқтирадиган бу саволга янги рақамлар ижобий жавоб бермоқда. 2026 йилнинг 1 январидан 21 сентябригача Тошкентда PM 2.5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга камайган. Яхши ҳаво кузатилган кунлар сони эса 81 кундан 147 кунга етган.

Батафсил
Ёввойи ўсимликларни йиғиш энди  аукцион  орқали белгиланади

Ёввойи ўсимликларни йиғиш энди аукцион орқали белгиланади

🕔14:56, 08.10.2026 ✔59

Табиатда ўз-ўзидан ўсадиган айрим ўсимликларнинг илдизи, барги, гули ва ҳатто меваси қимматли хомашё ҳисобланади.

Батафсил
«3-30-300»  қандай амалга оширилади ёхуд  деразадан қараганда нечта  дарахтга кўзингиз тушади?

«3-30-300» қандай амалга оширилади ёхуд деразадан қараганда нечта дарахтга кўзингиз тушади?

🕔14:54, 08.10.2026 ✔62

Лойиҳа доирасида «3-30-300» тамойили асосида туман ва шаҳарларда «яшил дас­тур»лар амалга оширилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар