Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош ғояси инсон қадрини улуғлаш ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган.
Президентимиз томонидан 2026 йилнинг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» деб эълон қилиниши айнан фуқаролар билан очиқ мулоқотни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда маҳаллалардан чиқаётган ташаббусларни қўллаб-қувватлашда муҳим дебоча бўлди.
Экологик барқарорлик ва табиатни асраш ҳам айнан ҳар бир хонадон ва маҳалла остонасидан бошланади. Шу сабабли Ўзбекистон Экологик партияси жорий йилнинг январь ойидан бошлаб «Маҳалла – барқарор экологик келажак учун муносиб маскан!» шиори остида турли экологик тадбирлар, жамоатчилик назорати, депутатлар ва сайловчилар учрашувларини ўтказиб келмоқда.
Наманган вилоятида ушбу ташаббус доирасида салмоқли ишлар бажарилди. Хусусан, маҳаллаларнинг ўзида 53 та янги бошланғич партия ташкилоти тузилди. Бу партиянинг аҳолига янада яқинлашиши, муаммоларни жойида ўрганиш ва яшил ташаббусларни бевосита маҳаллалар даражасида ҳал этиш имконини берди. Умуман олганда, ҳисобот даврида вилоятда партия сафи 3 384 нафар янги аъзо билан кенгайиб, Намангандаги аъзолар сони 44 956 нафарга етди ҳамда вилоят бўйича жами 68 та янги бошланғич ташкилот фаолияти йўлга қўйилди.
Аҳолининг экологик онгини оширишга қаратилган ПҚ-184-сон қарори ижроси юзасидан ҳам кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилди. Тармоқлардаги ахборот-таҳлилий материаллар ва маҳаллалардаги учрашувлар атроф-муҳит муҳофазасига бўлган масъулиятни оширишда муҳим омил бўлди. Ҳисобот даврида 66 та амалий экологик акция, 111 та тарғибот тадбири ҳамда 120 та экологик саналарга бағишланган учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, Ёшлар қаноти ва Аёллар клуби томонидан хотин-қизлар ҳамда талабалар иштирокида 100 дан ортиқ давра суҳбатлари ва семинарлар уюштирилди.
Партия фаолияти фақатгина тарғибот билан чекланиб қолмай, жамоатчилик назорати ва депутатлик сўровлари орқали аҳолини қийнаётган долзарб экологик муаммоларни ҳал этишга йўналтирилди. Албатта, эришилган кўрсаткичлар якуний марра эмас. Олдимизда турган энг муҳим вазифа – маҳаллаларда бошланган хайрли ишларни изчил давом эттириш, аҳоли билан мулоқотни кучайтириш ва Янги Ўзбекистонда соғлом экологик муҳитни таъминлашга муносиб ҳисса қўшишдан иборатдир.
Музаффар ХУДОЙБЕРДИЕВ,
ЎЭП Наманган вилоят кенгаши раиси
Ёшлар ташаббуслари халқаро ҳамкорлик марказида
🕔10:54, 30.07.2026
✔68
Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам фаол қўллаб-қувватланмоқда.
Батафсил
ECODATA – жонли табиат муҳофазаси платформаси
🕔10:51, 30.07.2026
✔61
Рақамли технологиялар барқарор ривожланиш суръатларига салмоқли таъсир кўрсатмоқда. Юртимиз олимлари халқаро ҳамжамият мутахассислари билан яқин ҳамкорликда янги экологик лойиҳаларни амалиётга жорий этишмоқда. Куни кеча тақдимоти ўтказилган ECODATA ягона электрон платформаси ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.
Батафсил
Маҳалладан Бошланган «яшил» ташаббус – барқарор келажак пойдевори
🕔10:50, 30.07.2026
✔66
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош ғояси инсон қадрини улуғлаш ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган.
Батафсил