Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам фаол қўллаб-қувватланмоқда.
Айниқса, ёшларимизнинг экологик ташаббуслари, эковолонтёрлик ҳаракатлари намуна сифатида эътироф этилмоқда. Жорий йил 23-26 июль кунлари Арманистон Республикасининг Капан шаҳрида МДҲнинг «Ёшлар пойтахти – 2026» халқаро лойиҳаси доирасида «МДҲ мамлакатлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашда ёшларнинг ўрни» мавзусида ўтказилган халқаро форумда ҳам бу алоҳида қайд этилди.
Ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон Экологик партияси делегацияси ҳам фаол иштирок этиб, ёшлар сиёсати, волонтёрлик ҳаракати ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид қатор муҳокамаларда қатнашди. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшларнинг экологик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва ўзаро тажриба алмашишга қаратилган мулоқотларда фаол иштирок этди.
Форум МДҲга аъзо давлатлар ўртасида ёшлар соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва янги қўшма ташаббусларни шакллантириш учун муҳим мулоқот майдонига айланди. Форумнинг очилиш маросимида Арманистон Республикаси Таълим, фан, маданият ва спорт вазири ўринбосари, МДҲ давлатлари Ёшлар ишлари бўйича кенгаши раиси Артур Мартиросян ёшларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни, уларнинг қарор қабул қилиш жараёнларидаги иштироки, волонтёрлик фаолиятини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Анжуман давомида МДҲ мамлакатларида амалга оширилаётган давлат ёшлар сиёсати, халқаро ёшлар ҳамкорлигини ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ёшлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди. Иштирокчилар Капан шаҳрида барпо этилган замонавий ёшлар инфратузилмаси, ёшлар марказлари ҳамда «МДҲ Ёшлар пойтахти – 2026» лойиҳаси доирасида ташкил этилган экспо-кўргазма билан ҳам танишдилар. Кўргазмада маҳаллий ҳунармандчилик намуналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёшлар ташаббуслари кенг намойиш этилди.
Форум доирасида МДҲ давлатлари Ёшлар ишлари бўйича кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Унда 2025-2026 йилларга мўлжалланган халқаро ёшлар ҳамкорлиги стратегияси ижроси, волонтёрлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ваколатли органлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда 2027 йилда Беларусь Республикасининг Минск шаҳри ва 2028 йилда Қозоғистон Республикасининг Қарағанда шаҳрига «МДҲ Ёшлар пойтахти» мақомини бериш бўйича режалар маъқулланди. Шунингдек, жорий йил август ойида Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲнинг биринчи Волонтёрлар форуми ҳамда «МДҲ учун 100 ғоя» халқаро ёшлар лойиҳасининг кейинги босқичларига доир масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Муҳим жиҳатлардан бири – Ўзбекистон томонидан илгари сурилган МДҲ мамлакатлари Ёшлар форумини ташкил этиш ва Ёшлар лабораториясини йўлга қўйиш ташаббуслари иштирокчилар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, уларни амалга ошириш бўйича таклиф қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон Экологик партияси делегациясининг мазкур халқаро форумдаги иштироки ёшлар ўртасида экологик маданиятни юксалтириш, волонтёрлик ҳаракатини кенгайтириш, халқаро тажрибаларни ўрганиш ва мамлакатимизда давлат ёшлар сиёсати самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Бундай мулоқотлар ёшларнинг ташаббускорлиги, фаол фуқаролик позицияси ва экологик масъулиятини мустаҳкамлаш билан бирга, мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Нилуфар МАТКАРИМОВА,
ЎЭП Марказий Кенгаши Ижроия
қўмитаси раисининг
Ёшлар ва хотин-қизлар
масалалари бўйича ўринбосари
Ёшлар ташаббуслари халқаро ҳамкорлик марказида
🕔10:54, 30.07.2026
✔68
Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам фаол қўллаб-қувватланмоқда.
Батафсил
ECODATA – жонли табиат муҳофазаси платформаси
🕔10:51, 30.07.2026
✔60
Рақамли технологиялар барқарор ривожланиш суръатларига салмоқли таъсир кўрсатмоқда. Юртимиз олимлари халқаро ҳамжамият мутахассислари билан яқин ҳамкорликда янги экологик лойиҳаларни амалиётга жорий этишмоқда. Куни кеча тақдимоти ўтказилган ECODATA ягона электрон платформаси ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.
Батафсил
Маҳалладан Бошланган «яшил» ташаббус – барқарор келажак пойдевори
🕔10:50, 30.07.2026
✔65
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош ғояси инсон қадрини улуғлаш ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган.
Батафсил