Экоолам      Бош саҳифа

ECODATA – жонли табиат муҳофазаси платформаси

Рақамли технологиялар барқарор ривожланиш суръатларига салмоқли таъсир кўрсатмоқда. Юртимиз олимлари халқаро ҳамжамият мутахассислари билан яқин ҳамкорликда янги экологик лойиҳаларни амалиётга жорий этишмоқда. Куни кеча тақдимоти ўтказилган ECODATA ягона электрон платформаси ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.

ECODATA –  жонли табиат муҳофазаси платформаси

28 июль – «Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш» куни муносабати билан Тошкент шаҳрида биохилма-хиллик ва алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бўйича янгиланган электрон геоинформацион маълумотлар базаси –  ECODATA платформасининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди.

Янги рақамли платформа экология соҳасидаги тарқоқ маълумотларни ягона тизимга бирлаштириш ҳамда мамлакатнинг табиий меросини ўрганиш, мониторинг қилиш ва муҳофаза этиш учун замонавий ахборот асосини яратишга хизмат қилади.

– ECODATA платформасининг Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш кунида ишга туширилиши рамзий аҳамиятга эга. Бу сана атроф-муҳитни асраш нафақат экологик масъулият, балки замонавий воситаларни ҳам талаб қилишини эслатади, – дейди Экология қўмитаси раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков. – Бугунги кунда рақамли технологиялар табиий жараёнларни анча аниқ кузатиш имконини бермоқда: қайси тур қаерда учраши, унинг сони қандай ўзгараётгани, қайси ҳудудлар энг катта босим остида экани ва қаерда қўшимча муҳофаза чоралари зарурлигини аниқлаш мумкин. ECODATA экологик маълумотларни давлат органлари, олимлар, мутахассислар, халқаро ҳамкорлар ва жамият учун амалий воситага айлантиради. Чунки табиатни самарали муҳофаза қилиш ишончли маълумотлардан бошланади. Келажак авлодлар учун табиий меросни асраб қолиш эса билимга асосланган қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ.

Платформа «Маълумот → таҳлил → қарор» тамойили асосида яратилган. Тизим экологик маълумотларни нафақат сақлайди, балки вақт давомида юз бераётган ўзгаришларни кузатиш, ҳудудлар бўйича кўрсаткичларни таққослаш, алоҳида турлар ва ҳудудларнинг ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда бошқарув қарорларини янада асосли қабул қилиш имконини беради.

Платформа Экология қўмитаси томонидан БМТ Тараққиёт дастури  ва Глобал экологик фонд (GEF) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Aral Sea Wetlands» лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

Ягона тизим яратилишидан аввал экологик маълумотлар турли формат ва манбаларда сақланар эди. Бу эса маълумотларни таққослаш, мониторинг олиб бориш ва таҳлилий материаллар тайёрлашни мураккаблаштирарди. ECODATA эса ҳайвонот ва ўсимлик дунё­си, алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ўрмонлар, сув ҳавзалари, яйловлар, табиий ресурс­лардан фойдаланиш ҳамда мониторинг натижалари ҳақидаги маълумотларни ягона рақамли маконда жамлайди.

Бугунги кунда платформа 7 та модул, 60 дан ортиқ ўзаро боғланган жадвални ўз ичига олади ва мамлакатнинг барча ҳудудларини қамрайди. Платформанинг асосий йўналишларидан бири Ўзбекис­тоннинг биохилма-хиллиги тўғрисидаги маълумотларни тизимлаштиришдир. Тизим ҳайвон ва ўсимлик турларини, жумладан, «Қизил китоб»га киритилган турларни ҳисобга олиш, уларнинг сони, тарқалиши ва муҳофаза мақомини кузатиш имконини беради. Шунингдек, давлат қўриқхоналари, миллий боғлар, буюртмахоналар, ўрмон ва овчилик хўжаликлари, балиқчилик хўжаликлари ҳамда экологик туризм ҳудудлари бўйича маълумотлар билан ишлаш имкониятини ҳам яратади.

ECODATAнинг муҳим жиҳатларидан бири – табиий ҳудудларда мобиль модул орқали маълумотларни бевосита йиғиш имкониятидир. Мутахассислар кузатувларни GPS координаталари ва фотосуратлар билан бирга қайд этишлари мумкин. Интернет алоқаси бўлмаган тақдирда ҳам маълумотлар сақланади ва тармоққа улангандан сўнг автоматик равишда синхронлаштирилади.

Шунингдек, фуқаролар ҳам платформада иштирок этиши мумкин: улар ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақидаги кузатувларини юборадилар, ушбу маълумотлар эса мутахассислар томонидан текширилади.

ECODATA нафақат ахборот базаси, балки табиий ресурсларни бошқариш воситаси сифатида ҳам яратилмоқда. Платформа долзарб маълумотлар асосида квоталарни ҳисоблаш, айрим давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш ҳамда илмий тадқиқотлар ва узоқ муддатли экологик мониторинг учун ягона маълумотлар базасини шакллантириш имконини беради.




Ўхшаш мақолалар

Ёшлар  ташаббуслари халқаро ҳамкорлик марказида

Ёшлар ташаббуслари халқаро ҳамкорлик марказида

🕔10:54, 30.07.2026 ✔68

Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга ташаб­бусларини рўёбга чиқариш бўйича ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам фаол қўллаб-қувватланмоқда.

Батафсил
ECODATA –  жонли табиат муҳофазаси платформаси

ECODATA – жонли табиат муҳофазаси платформаси

🕔10:51, 30.07.2026 ✔61

Рақамли технологиялар барқарор ривожланиш суръатларига салмоқли таъсир кўрсатмоқда. Юртимиз олимлари халқаро ҳамжамият мутахассислари билан яқин ҳамкорликда янги экологик лойиҳаларни амалиётга жорий этишмоқда. Куни кеча тақдимоти ўтказилган ECODATA ягона электрон платформаси ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир.

Батафсил
Маҳалладан  Бошланган «яшил» ташаббус –  барқарор келажак пойдевори

Маҳалладан Бошланган «яшил» ташаббус – барқарор келажак пойдевори

🕔10:50, 30.07.2026 ✔65

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош ғояси инсон қадрини улуғлаш ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар