Ўзбекистон Экологик партияси ҳудудий кенгашларида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар таҳлилига бағишланган ҳисобот йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Уларда партия дастурий мақсадларини амалга оширишда эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар муҳокама қилинмоқда.
Сурхондарё: партия аъзолари сони 70 мингга етди
Сурхондарё вилоят партия ташкилоти кенгаши йиғилишида ярим йиллик фаолият якунлари муҳокама қилинди. Ўтган 6 ойда партия сафига 2 722 нафар янги аъзо қабул қилиниб, уларнинг умумий сони 70 344 нафарга етди. Шунингдек, 43 та янги бошланғич партия ташкилоти тузилиб, уларнинг сони 814 тага етказилди.
Йиғилиш якунида Кенгаш аъзолари таркибига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Андижон: 441 тадан ортиқ экологик тадбир
Андижонда ўтган кенгаш йиғилишида ҳисобот даврида 441 тадан ортиқ экологик тадбир ўтказилиб, уларга 14 мингга яқин фуқаро жалб этилгани қайд этилди.
Жумладан, «Экология ва саломатлик» аёллар клуби 103 та, «Ёш экологлар қаноти» эса 125 та тадбир ташкил этди. Тадбир якунида фаол депутатлар ва ходимлар ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Наманган: фаолият қониқарли деб топилди
Наманган вилоят кенгашининг ҳисобот йиғилишида Марказий Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари Б.Ҳофизов иштирок этди. Тадбирда депутатлик корпуси ва қуйи бўғин фаолиятини жонлантириш масалалари муҳокама қилинди. Вилоят кенгашининг ярим йиллик фаолияти бир овоздан маъқулланиб, қониқарли деб топилди ва фаол депутатлар эътироф этилди.
Жиззах: тарғибот ва янги ташаббуслар
Жиззах вилоят кенгаши йиғилишида ҳисобот даврида амалга оширилган ташкилий-сиёсий ва экологик тарғибот ишлари таҳлил қилинди. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, ёшларни лойиҳаларга кенг жалб этиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Қашқадарё: 425 та мурожаат ижобий ҳал этилди
Қашқадарёда ўтган йиғилишда келиб тушган 435 та мурожаатнинг 425 таси ижобий ҳал этилгани билдирилди. Депутатлик гуруҳлари томонидан 87 та масала сессиялар муҳокамасига киритилди. Шу билан бирга, ОАВдаги чиқишларда ортда қолаётган айрим туман партия кенгашлари фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, йилнинг иккинчи ярми учун «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Фарғона: «яшил» ташаббуслар сарҳисоби
Партиянинг Фарғона вилоят кенгаши йиғилишида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшилликни кенг тарғиб этиш ва ҳудудларда амалга оширилган амалий ташаббуслар сарҳисоб қилинди. Йиғилиш якунида билдирилган таклифлар асосида келгусидаги устувор йўналишлар белгилаб олинди.
Самарқанд: ишлар «маҳаллабай» ташкил этилади
Самарқанд вилоят партия кенгашида ўтган муҳокамаларда экологик ўрганишлар ва амалий тадбирларни «маҳалла ва хонадонбай» тизими асосида ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва жойлардаги экологик муаммоларга тезкор ечим топиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Навоий: 10 мингдан ортиқ фуқаро қамраб олинди
Партия Навоий вилоят кенгашида 2026 йилнинг дастлабки олти ойида амалга оширилган ишлар юзасидан ўтган йиғилишда вилоят бўйлаб 309 та тарғибот тадбири ташкил этилгани алоҳида қайд этилди. Уларда 10 мингдан ортиқ фуқаро қамраб олинди.
Шунингдек, ҳудудларда кенг кўламли жамоатчилик назорати олиб борилди. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатлари ҳолати ўрганилиб, экологик рейдлар ва мониторинг тадбирлари ташкил этилди.
ЎЭП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати
Экология қўмитаси раисининг парламентга жавоби: Экологик таълим ва тарғибот давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланди
🕔10:55, 30.07.2026
✔74
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А.Абдуҳакимовнинг 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан юборилган парламент сўровига жавоби дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Батафсил
Ўзбекистон Экологик партияси: Ҳудудлар биринчи ярим йиллик фаолиятни сарҳисоб қилмоқда
🕔10:52, 30.07.2026
✔71
Ўзбекистон Экологик партияси ҳудудий кенгашларида 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар таҳлилига бағишланган ҳисобот йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Уларда партия дастурий мақсадларини амалга оширишда эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда истиқболдаги устувор вазифалар муҳокама қилинмоқда.
Батафсил
Канада «яшил»лари долзарб муаммоларни кўтармоқда
🕔10:50, 30.07.2026
✔70
Канада «Яшиллар» партиясига 1983 йил 4 ноябрда асос солинган бўлиб, 2006 йилдан буён унга таниқли сиёсатчи Элизабет Мэй етакчилик қилмоқда.
Батафсил