«Куз ва қиш фаслларида ҳарорат инверсияси тез-тез кузатилади. Бунда шаҳар устида худди қопқоқ каби илиқ ҳаво қатлами ҳосил бўлади.
Яъни, ифлосланган ҳаво юқорига кўтарилиб, тарқалиб кетиш ўрнига, ер юзасига яқин қатламда тўпланиб қолади. Оқибатда шаҳарда PM 2.5 майда дисперс заррачалари концентрацияси ортиши мумкин».
Япониянинг Киото университети доценти Тимур Хожаназаров куз-қиш мавсумида Марказий Осиёда, хусусан, Тошкентда ҳаво ифлосланиши сабабларини мана шундай изоҳламоқда. Мутахассиснинг фикрича, Тошкентда ҳавони ифлослантирувчи асосий манбалар саноат корхоналари, энергия ишлаб чиқариш, транспорт воситалари, иситиш тизимлари ҳамда Тошкент шаҳрида кенг кўламда олиб борилаётган қурилиш ишларидир.
Мутахассис глобал иқлим ўзгариши ҳаво ифлосланишига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. Марказий Осиёда ҳарорат глобал ўртача кўрсаткичга нисбатан тезроқ кўтарилмоқда, қуруқ даврлар эса узайиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, қурғоқчиликни кучайтирмоқда ва минтақада қум ҳамда чанг бўронларининг юзага келишига таъсир кўрсатмоқда. Бошқача айтганда, иқлим ўзгариши ҳавонинг ифлосланишига сабаб бўлиши ёки унга таъсир кўрсатиши мумкин.
«Бундай йирик экологик муаммони жуда қисқа вақт ичида ҳал қилиш ниҳоятда қийин, – дейди мутахассис. – Барча ечимларни амалга ошириш учун етарли вақт ажратишимиз ва сабрли бўлишимиз лозим. Натижалар, албатта, бўлади. Умид қиламанки, яқин келажакда Тошкент ва Ўзбекистон аҳолиси бу ўзгаришларни амалда ҳис қилади».
Тимур Хожаназаров Ўзбекистонда ҳаво сифатини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганига ҳам эътибор қаратган. У «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси, автоматик мониторинг станциялари ўрнатилиши, мораторийларни алоҳида қайд этган.
Шу билан бирга, турли халқаро лойиҳалар ва миллий ташаббуслар доирасида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш, мониторинг тизимини кенгайтириш ҳамда маҳаллий аҳолига ҳаво сифати ҳақида кўпроқ маълумот бериш устида ҳам иш олиб бормоқда.
Табиатга муносабат – тараққиётнинг сифат кўрсаткичи
🕔15:45, 12.11.2026
✔55
Инсоният тараққиётининг бугунги босқичида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш нафақат иқтисодий ривожланиш, балки давлатлар барқарорлиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг ҳам муҳим шартига айланди.
Батафсил
Ёмғирдан кейин ҳаво тоза, аммо сув-чи?
🕔15:34, 12.11.2026
✔48
Болалигимизда ёмғир ёғса, буви-оналаримиз челак, тоғораларни тарнов остига қўйиб, сув йиғишарди. Ёмғир суви тоза бўлади, дейишарди.
Батафсил
Океан тубидаги ранг-баранг ҳаёт оқариб кетмоқда
🕔15:30, 12.11.2026
✔56
Денгиз тубида ранг-баранг боғни эслатувчи олам борлигини ҳужжатли фильмларда кўрганмиз.
Батафсил