Табиат      Бош саҳифа

Океан тубидаги ранг-баранг ҳаёт оқариб кетмоқда

Денгиз тубида ранг-баранг боғни эслатувчи олам борлигини ҳужжатли фильмларда кўрганмиз.

Океан тубидаги ранг-баранг  ҳаёт оқариб кетмоқда

У ерда минглаб турдаги балиқлар, қисқичбақалар ва бошқа денгиз жонзотлари яшайди. Аммо бу «боғлар» йил сайин ўз рангини йўқотмоқда. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 1950 йиллардан буён дунё океанларидаги тирик маржон қоплами қарийб икки баравар камайган. Бунинг сабаби нима?

Аввало, маржонлар нима эканини билиб олайлик. Кўпчилик уларни сув остида ўсадиган рангли тош ёки ўсимлик деб ўйлайди. Аслида эса маржонлар жуда майда жониворлардан ташкил топган тирик тузилмалардир. Улар бир жойда тўпланиб, йиллар, ҳатто асрлар давомида катта-катта сувости қоя­ларини ҳосил қилади. Бундай тузилмалар маржон рифлари деб аталади.

Қизиғи, маржон рифлари океан тубининг атиги 0,2 фоизини эгаллайди. Аммо денгиздаги жонзотлар турларининг камида тўртдан бири улар билан боғлиқ. Кимдир шу ерда яшайди, кимдир озиқ топади, яна кимдир тухум қўйиб, наслини давом эттиради.

Бир сўз билан айтганда, маржон рифлари денгиз жонзотлари учун ўзига хос катта уй вазифасини бажаради.

 

Нега маржонлар рангини йўқотяпти?

Маржонларнинг чиройли ранглари бежиз эмас. Уларнинг ичида кўзга кўринмас даражада майда сувўтлар яшайди. Бу сувўтлар қуёш нуридан фойдаланиб озуқа ҳосил қилади ва унинг бир қисмини маржонларга беради.

Аммо океан суви одатдагидан ортиқ исиб кетса, бу ҳамкорлик бузилади. Маржонлар ўз ичидаги сувўтларини йўқотади. Натижада уларнинг ранги ўчиб, оқ тусга киради.

Олимлар буни «маржонларнинг оқариши» деб атайди. Оқарган маржон дарҳол ўлиб қолмайди. Сув яна салқинлашса, у ўзини тиклаши мумкин. Лекин иссиқлик узоқ давом этса, маржон оч қолади, заифлашади ва охир-оқибат нобуд бўлиши мумкин.

 

Рақамлар нима дейди?

One Earth илмий журналида эълон қилинган тадқиқотда 1950 йиллардан буён дунё бўйича тирик маржон қоплами тахминан 50 фоизга камайгани қайд этилган.

БМТ Атроф-муҳит дастури маълумотларига кўра эса, 2009-2018 йилларнинг ўзида дунёдаги маржон қопламининг қарийб 14 фоизи йўқотилган.

Яна бир эътиборли рақам бор. АҚШнинг Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси (NOAA) маълумотларига кўра, 2023 йил январидан 2025 йил сентябригача дунёдаги маржон рифлари жойлашган майдонларнинг 84,4 фоизи уларнинг оқаришига олиб келиши мумкин бўлган кучли иссиқлик таъсирига дуч келган.

 

Маржонлар йўқолса...

Бир қарашда океан тубидаги маржонларнинг камайиши қуруқликда яшайдиган одамларга унчалик алоқадор эмасдек туюлиши мумкин. Аслида эса уларнинг фойдаси катта.

Аввало, маржон рифлари кўплаб балиқлар учун бошпана ва озуқа манбаи. Улар йўқолса, балиқлар сони ва хилма-хиллигига ҳам таъсир қилиши мумкин. Бу эса балиқчилик билан тирикчилик қиладиган аҳоли учун жиддий муаммо.

Яна бир қизиқ жиҳати, маржон рифлари соҳилларни ҳимоя қилади. Денгиздан келаётган кучли тўлқинлар рифларга урилганда, уларнинг кучи анча пасаяди. Шу тариқа қирғоқлар емирилиши ва сув тошқинлари хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Қолаверса, дунёнинг кўплаб мамлакатларида маржон рифлари сайёҳларни жалб қилади. Одамлар айнан шу ранг-баранг сувости оламини кўриш учун минглаб чақирим йўл босади.

 

Уларни сақлаб қолишнинг иложи борми?

Яхши томони, маржонлар маълум шароитларда қайта тиклана олади. Агар сув ҳарорати меъёрга қайтса ва атроф-муҳитга зарарли таъсир камайса, оқарган маржонлар яна соғлом ҳолатга келиши мумкин.

Шунинг учун ҳам дунёнинг турли мамлакатларида маржонларни муҳофаза қилиш, зарарланган рифларни тиклаш ва денгиз сувининг ифлосланишини камайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Албатта, бу жараён тез кечмайди. Маржон рифларининг катта тузилмага айланиши учун ўнлаб, ҳатто юзлаб йиллар керак бўлиши мумкин. Шу боис уларни асраш қайта тиклашдан кўра осонроқ ва самаралироқ.

Океан тубидаги бу ранг-баранг олам биздан олисда жойлашган бўлса-да, унинг тақдири сайёрамиз табиати билан чамбарчас боғлиқ. Маржонларнинг оқариши эса сув ҳароратидаги ўзгаришлар денгиз ҳаётига қанчалик жиддий таъсир қилаётганини кўрсатувчи белгилардан биридир.

 

Шахруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Табиатга  муносабат – тараққиётнинг  сифат  кўрсаткичи

Табиатга муносабат – тараққиётнинг сифат кўрсаткичи

🕔15:45, 12.11.2026 ✔55

Инсоният тараққиётининг бугунги босқичида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш нафақат иқтисодий ривож­ланиш, балки давлатлар барқарорлиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг ҳам муҳим шартига айланди.

Батафсил
Ёмғирдан кейин ҳаво тоза,  аммо сув-чи?

Ёмғирдан кейин ҳаво тоза, аммо сув-чи?

🕔15:34, 12.11.2026 ✔47

Болалигимизда ёмғир ёғса, буви-оналаримиз челак, тоғораларни тарнов остига қўйиб, сув йиғишарди. Ёмғир суви тоза бўлади, дейишарди.

Батафсил
Океан тубидаги ранг-баранг  ҳаёт оқариб кетмоқда

Океан тубидаги ранг-баранг ҳаёт оқариб кетмоқда

🕔15:30, 12.11.2026 ✔56

Денгиз тубида ранг-баранг боғни эслатувчи олам борлигини ҳужжатли фильмларда кўрганмиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Табиатга  муносабат – тараққиётнинг  сифат  кўрсаткичи

    Табиатга муносабат – тараққиётнинг сифат кўрсаткичи

    Инсоният тараққиётининг бугунги босқичида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш нафақат иқтисодий ривож­ланиш, балки давлатлар барқарорлиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг ҳам муҳим шартига айланди.

    ✔ 55    🕔 15:45, 12.11.2026
  • Ёмғирдан кейин ҳаво тоза,  аммо сув-чи?

    Ёмғирдан кейин ҳаво тоза, аммо сув-чи?

    Болалигимизда ёмғир ёғса, буви-оналаримиз челак, тоғораларни тарнов остига қўйиб, сув йиғишарди. Ёмғир суви тоза бўлади, дейишарди.

    ✔ 47    🕔 15:34, 12.11.2026
  • Океан тубидаги ранг-баранг  ҳаёт оқариб кетмоқда

    Океан тубидаги ранг-баранг ҳаёт оқариб кетмоқда

    Денгиз тубида ранг-баранг боғни эслатувчи олам борлигини ҳужжатли фильмларда кўрганмиз.

    ✔ 56    🕔 15:30, 12.11.2026
  • Галофит  боғлари —  чўл яйловларининг янги имконияти

    Галофит боғлари — чўл яйловларининг янги имконияти

    Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан барқарор таъминлашда яйлов чорвачилиги муҳим ўрин тутади. Чорвачилик тармоғининг ривожи эса, аввало, табиий яйловларнинг ҳолати, озуқа захираси ва улардан оқилона фойдаланишга бевосита боғлиқдир.

    ✔ 101    🕔 14:46, 05.11.2026
  • Ҳаво  ифлосланиши  сабаби битта эмас...

    Ҳаво ифлосланиши сабаби битта эмас...

    «Куз ва қиш фаслларида ҳарорат инверсияси тез-тез кузатилади. Бунда шаҳар устида худди қопқоқ каби илиқ ҳаво қатлами ҳосил бўлади.

    ✔ 112    🕔 14:44, 05.11.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар