ЧИРОЙЛИ РАҚАМЛАР «ЧИРОЙЛИ» ПУЛГА
Қозоғистонда уч ойда 2,8 миллион АҚШ долларилик «чиройли» авторақамлар сотилди, деб ёзади Tengrinews.
Қозоғистонда уч ойда 2,8 миллион АҚШ долларилик «чиройли» авторақамлар сотилди, деб ёзади Tengrinews.
Бу мавзуда ёзиш оғир, ўқиш ҳам. Лекин жим туриб ҳам бўлмайди. Қулоғингизга ёқмайдиган, қалбингизни тирнайдиган гаплар бўлса, аввалдан узр сўраймиз.
Иқтидор генетик жиҳатдан «кодланган» бўлади, дейишади. Яъни кимнинг аждодида билимли кишилар бўлса, уларнинг авлоди ҳам, албатта, иқтидорли бўлиб етишади.
Кимгадир айтилган бир оғиз ширин сўз ёки кўрсатилган кичик ёрдам ҳам унинг кўнглини тоғдек кўтаради. Агар ўша инсон бироз қийналган бўлса, бунинг қувончини ҳеч нарса билан изоҳлаб бўлмайди. Айниқса, халқимизда аёлларга ўзгача ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади. Уларнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилиш бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилган.
Ҳаёт жуда мураккаб. Баъзан унда ўзимиз хоҳламаган ишларга қўл уриб қўйганимизни билмай қоламиз. Хато қилганимизни эса кеч англаб етамиз. Айниқса, турмуш ва фарзандлар тарбиясида жуда эҳтиёткор бўлиш зарурлигини ёшим улғайиб, турли тақдирларни кўрганим сайин чуқурроқ англаб етяпман.
Шундай хонадонлар ҳам борки, қишлоқда яшаса-да, ер шўрлаган, томорқа қумлоқ ёки сув тақчил деган баҳонаю важлар билан рўзғорига бодринг, помидорни ҳам, сабзи-пиёзу картошкани ҳам бозордан ташишга ўрганиб қолган.
Юртимизда ҳалол меҳнати орқали элда ҳурмат қозонган кишилар кўп. Бор имкониятни ишга соладиган, бировдан ёрдам кутмай, рўзғорининг кам-кўстини тўлдираётган бундай ҳамюртларимиз кўпчиликка ўрнак.
Баъзи маҳалла ёки тураржойлар (домлар) яқинидаги чиқинди йиғиш майдончалари абгор аҳволга келиб қолганига гувоҳ бўламиз. Шуларни кўриб, кишида савол туғилади: ўзи бундай жойларни таъмирлаш кимнинг зиммасидаги вазифа? Бундай ҳолатни бартараф этиш учун бирон иш қилиняптими?
— Уйимизда пропискада беш киши турса-да, фақат уч киши яшайди. Аммо коммунал тўловлар учун нечта одам рўйхатда турса, шунча ҳисобланади. Эътироз билдирсак, улар «компьютерга киритилган рўйхат асосида тўлайсиз» дейди. Хонадонда яшамайдиганлар тўғрисида маҳалладан маълумотнома олиб, уни нотариал тасдиқлатиш мумкинми?
— Сўнгги вақтларда бошим жуда қаттиқ оғрийдиган бўлиб қолди. Шовқин ёқмайди. Қоронғи хонада бир ўзим қолишни хоҳлайман. Мутахассисга мурожаат қилганимда, бу мигрень касаллигининг аломатлари эканини айтди. Бу қандай касаллик ва унинг давоси борми?
Баъзан танамизнинг қайсидир аъзосида юз бераётган ўзгаришни сезмаймиз. Фақатгина чуқур тиббий текширувлардан кейингина аниқ ташхис қўйиш мумкин. Шундай хасталиклардан бири буйракда сариқ сув йиғилиб қолиши натижасида пайдо бўладиган шиш пуфакчаларидир.
Кунлар исиши билан кўпчилик томорқа ишлари билан банд бўлиб, қўл ва оёқ парваришига деярли эътибор бермайди. Айниқса, товон ёрилиши баҳор ва ёз ойларида кўп учрайдиган ҳолатдир.
Ушбу суҳбат одатдагидай бирон машҳур инсон билан эмас, ўша инсоннинг доимий ҳамроҳи — умр йўлдоши билан қилинган. Шу орқали шоир қиёфасининг кўпчиликка номаълум қирралари очиб берилган. Бугун марҳум шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Матназар Абдулҳаким таваллудининг етмиш йиллиги арафасида бундан ўн йил муқаддам, шоир ҳаётлигида қилинган ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.
Журналист эмасман, оддий ўқитувчиман. Лекин мақолаларим газета ва журналларда чиқиб туради. «Мақолаларим» десам, бироз нотўғри бўлади-ю, лекин менинг ёзганларим бошқаларнинг номидан бўлса ҳам газетада чиқади-да. Шунинг ўзи «қаламим» борлигидан далолат берса керак.
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан жорий йилнинг май ёки июнь ойи бошида учрашади. У бу ҳақда Оқ уйда ҳукумат йиғилишида баёнот берган.
Россиянинг энг бадавлат 50 кишиси бир кунда 12 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ зиён кўрди.
Қирғизистонда Чингиз Айтматов номида орден таъсис этилиши мумкин.
Япониянинг Фукуи префектурасида сўнгги 17 йил ичида илк бор апрель ойида қор ёғди. Тоғли ҳудудларда ҳамда Оно шаҳрида қор қалинлиги 7-11 сантиметрни ташкил қилган.
Қозоғистонда уч ойда 2,8 миллион АҚШ долларилик «чиройли» авторақамлар сотилди, деб ёзади Tengrinews.
Фарғона водийси вилоятларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди, Германиянинг «Friedensdorf International» халқаро ташкилоти ҳамкорлигида болалар тиббий кўриги ўтказилди.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига қўшимча киритиш ҳақида Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Hyundai юк машиналарини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида амалга оширилади.
Ис гази ва тутун чиқиши бўйича меъёрдан ортиқ кўрсаткич аниқланган автомобиль эгаларига камчиликларни батараф этиш бўйича чоралар кўрилади. Бу ҳақда Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассиси М.Қобилова ЎзАга маълум қилган.
12 апрелдан Тошкент шаҳридан Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Ўзавтотранс» агентлиги матбуот хизмати хабар берган.