Мактаб бозори қанчага тушади?
Янги ўқув йили яқинлашгани сари деярли барча ота-оналар олдида битта ташвиш туради: фарзандига ўқув қуроллари, дарсликлар, мактаб формаси, спорт кийими ва пойабзаллар олиб бериш. Бу баъзи оилаларга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмаса, айрим оилалар учун оғир масалалардан бирига айланади.



















