Хоразмда ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш қониқарлими?
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилГазетамиз ўқувчиларидан келган ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри соҳасига оид саволларга «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари ягона тизими бўлим бошлиғи Дилором РИЗАЕВА жавоб берди.
— Маҳалла фуқаролар йиғини менга туман ҳокимлигининг умумий қарори асосида 2011 йил 6 сотих ер участкаси ажратган. Лекин бугунгача участка менинг номимга ҳужжатлаштирилмаган. Мулк ҳуқуқини расман қўлга киритиш учун мен қандай йўл тутишим керак?
Р.Қосималиев,
Тошкент вилояти
— 1998 йил 30 апрелда Ер кодекси қабул қилингандан сўнг қишлоқ фуқаролар йиғини ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ваколатидан уй-жой қуриш учун ер участкалари ажратиб бериш ваколатлари олиб қўйилган. Ер кодексининг 27-моддасига асосан фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш учун мерос қилиб қолдирадиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ҳар бир оилага 0,06 гектаргача ер участкаси туман ёки шаҳар ҳокими қарорига асосан ажратиб берилади.
Сизнинг вазиятингизда ер участкасига ҳуқуқни белгилаб бериш учун туман ҳокими номига ариза билан мурожаат этиш керак. Туман ҳокими ўз қарори билан ер участкасига мерос қилиб қолдирадиган эгалик ҳуқуқини белгилагандан сўнг кадастр ҳужжати расмийлаштириш учун туман «Ермулккадастр» давлат корхонасининг «Ягона дарча» бўлимига буюртма берилади.
— Тураржой биноларининг кадастр ҳужжати қандай ҳолларда янгиланиши зарур? Янги ҳужжатнинг амал қилиш муддати борми?
Ў.Ғоибназаров,
Ургут тумани
— Кўчмас мулк мулкдорлари ёхуд унга ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар (тадбиркорлик субъектларидан ташқари) ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, чекланган ёки бекор бўлган кундан бошлаб бир ой муддатда кўчмас мулкнинг ўрнашган жойи бўйича давлат рўйхатидан ўтказувчи органга уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилишлари шарт. Бунда кадастр ҳужжатлари қайта расмийлаштирилади.
Уй ва тураржойнинг инвентар йиғмажилди уй ёки тураржой фойдаланиш учун қабул қилиб олинаётганда ёхуд тураржой уй-жой фондига киритилаётганда тузилади. Кейинги техник ҳисобга олиш ишлари беш йилда бир марта амалга оширилади.
— Мен яшаётган уй отамнинг номида. Отам 1989 йилда вафот этган. Уйни номимга қайта расмийлаштиришим учун отамнинг туғилгани, никоҳ тузилгани, вафот этгани ҳақидаги гувоҳномалар, ер берилгани ҳақидаги қарор ва шу каби ўнлаб ҳужжатлар тақдим этишимни талаб қилишяпти. Лекин ҳозирда бу ҳужжатларни беш йил қидириб, давлат архивларидан ҳам топиб бўлмади. Мен ўз уйимга қонуний эга бўла оламанми?
Т.Боймирзаев,
Сирдарё тумани
— Нотариус қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома бериш пайтида мерос қолдирувчининг вафот этганини, мерос очилган жойи ва вақтини, мерос мол-мулки таркиби ва унинг жойлашган жойини, мерос қолдирувчи билан меросхўрларнинг қариндошлик муносабатини ҳамда қонун бўйича меросхўрлар доирасини аниқлайди.
Мерос қолдирувчининг вафот этгани ва мерос очилган вақт мерос қолдирувчининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар билан тасдиқланади.
Агар мерос қолдирувчининг охирги яшаб турган жойи номаълум бўлса, мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми турган жой, кўчмас мулк бўлмаган тақдирда эса, кўчар мулкнинг асосий қисми турган жой мерос очилган жой, деб ҳисобланади. Меросхўрларда ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, нотариус мероснинг очилиш жойини аниқлаш тўғрисида суд ҳужжати нусхасини талаб қилади.
Мерос таркиби мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.
Мерос қолдирувчи билан меросхўрларнинг қариндошлик муносабатлари туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ тузилгани ҳақидаги гувоҳнома, туғилгани ва никоҳ тузилгани ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар, қариндошлик ёки бошқа муносабатларнинг ҳақиқийлигини белгиловчи суд ҳужжати ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
— Мен 1996 йилда 6,2 сотих тураржой сотиб олганман. У ер кадастр ҳужжатига киритилган. Орадан ўн саккиз йил ўтиб, менинг уйим қайта ўлчанганда 8 сотих деб топилди ва олдин туман кадастр идораси ходимлари нотўғри ўлчагани маълум бўлди. Энди мендан «ўзлаштириб олинган» 1,8 сотих ер учун жарима тўлаш талаб қилиняпти. Шу ўринлими? Хатони мен қилмаганман-ку?
Н.Ашурова,
Зангиота тумани
— Сиз айтаётган пайтда тураржойларнинг техник ҳужжатларини собиқ БТИ расмийлаштирган. Унда ер участкалари метр билан ёки хўжалик дафтаридаги маълумотга асосан амалга оширилган.
1998 йил 31 декабрда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат ер кадастрини юритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, давлат ер кадастри маълумотлар базасини яратиш мақсадида топогеодезик ишларини амалга ошириш ягона фазовий координатлар тизимида ўлчаш белгиланган. Бугунги кунда туман, шаҳар «Ермулккадастр» давлат корхоналари томонидан кадастр ҳужжатларини тайёрлашда GPS электрон асбоблари билан ўлчанганда ер участкаси майдони аниқ белгиланади. Ортиқча ер участкасини расмийлаштириш учун туман ҳокими номига ариза билан мурожаат этиш керак.
— Икки хонали уйга эгалик қиламан. 2007 йилда берилган эгалик ҳуқуқи ҳужжатимда уйим 56 метр квадрат экани кўрсатилган. Аммо яқинда ширкатимиз 60,5 метр квадрат учун пул тўлашимни айтди. Қўлимдаги ҳужжатни кўрсатсам, улар ушбу уйлар кадастрдан 60,5 метр квадрат сифатида берилганини айтишди. Туман кадастр бўлимида бу саволимга жўяли жавоб ололмадим. Нима, менинг уйим «ўсганми?» Агар қайта ўлчанган бўлса, уйимга ҳеч ким келиб ўлчамаган-ку? Қайта ўлчангани ҳақида далолатнома бўлиши керак эмасми?
С.ЭҲСОНОВ,
Тошкент шаҳри
— Сизнинг ҳолатингизда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 2-иловасига асосан, турар ва нотурар уй-жойлар майдонини ҳисоблаш тартибининг 3-бандига асосан уй-жой квартираларнинг умумий майдонига веранда ва балконлар майдони ҳам ҳисоблаш белгиланган. Шунга асосан қайта ҳисоблаб, электрон маълумотлар базасига ўзгартиришлар киритилган ва давлат солиқ қўмитасига тақдим этилган.
— Давлат кадастр идоралари бино кадастри ҳужжатлари тайёрлашда белгиланган регламентга амал қилмасдан фуқарони ойлаб сарсон қилгани учун жавобгар бўладими?
Д.Жабборов,
Хоразм вилояти
— «Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидалари»нинг 7-бандига асосан, Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш муддати кадастр объектининг мураккаблигига қараб, шартномада белгиланади ва у бир ойдан ошмаслиги керак.
Ушбу қоиданинг 29-бандига асосан, ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган ер участкасида уй-жой қуриш ва уй-жойни реконструкция қилиш тугаллангандан кейин юридик ва жисмоний шахснинг аризасига асосан туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ўн кун ичида уй-жойни техник инвентаризация қилади ва мазкур қоидаларда белгиланган тартибда кадастр йиғмажилдини тайёрлайди. Мазкур қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
— Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш мумкинми?
Л.Галкина,
Навоий вилояти
— Мумкин, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкасининг мансублиги масаласида низолар борлиги ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги;
давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг рўйхатдан ўтказувчи томонидан белгиланган муддатларда бартараф этилмаслиги;
ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши;
ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилингани.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран мурожаат этилган тақдирда, рад этиш ҳақидаги хатда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Маҳаллий кенгаш депутатлари масъулларни тинглади
БатафсилБухоро вилоят Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги назорат-рейд давомида Шофиркон туманининг чўл ҳудудидан саксовул ўсимлигини ноқонуний равишда кесиб, олиб кетаётган «Форд» русумли автомашина тўхтатилди.
БатафсилСўнгги йилларда иқлим ўзгариши ва экологик муаммолар глобал кун тартибининг ажралмас қисмига айланмоқда. Ўзбекистон ҳам бу жараёндан четда эмас.
Батафсил