Тошкент ва Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилХорижий валютадаги омонатга 4 фоиз, миллий сўмдагисига 14 фоиз миқдорида маблағ берилади.
Яқиндан бошлаб айрим банкларга кираверишда ёш, хушмуомала банк ходимлари мижозни очиқ чеҳра билан кутиб олаётганига гувоҳ бўляпмиз. Бу ҳол кўпчиликни қувонтирмоқда.
— Молия муассасамиз топаётган даромаду ходимларнинг ойлик маошигача — барча-барчаси мижозлар орқасидан келади, — дейди акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари Мухтор ЭШНИЁЗОВ. — Шундай экан, бозор иқтисодиёти шароитида банклар орасида мижоз учун яхши маънода «кураш» боради. Мамлакатимизнинг барча ҳудудидаги 198 та филиалда «ресепшн» фаолияти йўлга қўйилиб, мижозларга банк хизмати бўйича дастлабки маълумотлар бера олиш лаёқатига эга 200 га яқин маслаҳатчи лавозими жорий этилди. Мазкур соҳада фаолият юритадиганлар олий маълумотли, банкда камида уч йил ишлаган, ўттиз беш ёшдан ошган бўлиши керак. Шу билан бирга, юридик шахсларга «Корпоратив мобиль-банкинг» ва «Интернет-банкинг» интерактив хизматлари орқали кредит маблағини назорат қилиш ва сўндириш имконияти жорий қилинди.
— «Ресепшн»нинг маъноси нима?
— Соддароқ айтсак, банкка келган мижозни аниқ соҳага йўналтира оладиган мутахассис. Бу масъулиятли вазифани адо этаётган ходим тизимнинг барча икир-чикири, йўналишларини жуда яхши билиши лозим. Тағин бир гап. Банк филиалларида «Чакана банк хизматлари маркази» ташкил этилмоқда. Яъни, у ерда «Фронт-офис» (мижоз билан тўғридан-тўғри мулоқотга киришилса, шундай деб аталади) ва «Бэк-офис» (тузилган кредитни назорат қилиб бориш) жорий этилиб, мижозларга замонавий банк хизматлари кўрсатилмоқда.
— Омонатга қанча миқдорда фоиз тўланади?
— Бу савол кўпчиликни қизиқтиради. Хорижий валютадаги омонатга 4 фоиз, миллий сўмимиздаги омонатга эса 14 фоизгача миқдорда маблағ қўшилади.
Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.
БатафсилЭкологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.
БатафсилЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.
Батафсил