Экология      Бош саҳифа

Товон пули 10 мингдан 90 минг еврогача

Чет элга жўнаб кетадиган фуқаролар суғурта ҳимоясида бўладими?

Товон пули 10 мингдан  90 минг еврогача

Хорижга бориб ишлашни дилига туккан меҳнат муҳожирлари сафи ошса ошяптики, камаймаяпти. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муносиб ҳимоя қилишга ҳам жиддий киришилди. Шу аснода хорижга йўл олаётган фуқаро ҳаёти, биринчи навбатда, суғурталанадиган бўлди. Бу хорижга кетаётган фуқарога нима беради?

— Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида бахтсиз ҳодисалардан ва табиий икки турдаги миграция бўйича ихтиёрий суғурта турлари ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунгача 4500 га яқин (республикамиз ҳудудидан ташқарига вақтинча ишлаш мақсадида чиқаётган) фуқаро тиббий суғурта полисларини харид қилган, — дейди «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Алишер ЮСУПОВ. — Уларга 550,72 АҚШ доллари тўлаб берилди.

Агар фуқаро хорижга дам олиш учун борса, унга қанча миқдорда суғурта пули берилиши мумкин?

— Чет элга жўнаб кетадиган барча фуқаро бахтсиз ходисалардан суғурталаниши мумкин. Фуқаро ўша ёқда бирор бахтсиз ҳодисага учраса, унга 10 мингдан 90 минг еврогача суғурта пули берилиши кўзда тутилган. Бунда ишлаш учун четга борадиган меҳнат муҳожирига ҳам ана шу миқдорда маблағ ажратилиши мумкин. Қолаверса, мамлакатимизга тадбиркорлик қилиш мақсадида келган хорижлик сармоядорларнинг маблағи ҳам тўлиқ суғурталанади.

Аҳоли учун яна қандай янги суғурта турлари ишлаб чиқарилмоқда?

— Тиббиёт йўналишида яратилган яна бир суғурта тури «Соғлиғинг ўз қўлингда» онкология йўналишида бўлиб, бу долзарб муаммони енгиллаштиришга қаратилган. Ушбу полисга эга бўлган шахс касаллик борасидаги ташхисни аниқлаштириш, молиявий жиҳатдан имконияти етмаётган, даволаниш жараёнларини чет элдаги клиникаларда давом эттириш ва албатта, касалликни енгиб ўтишда қатор афзалликларга эга бўлади.




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔63

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 63    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар