Қиш мавсумида иссиқхоналарни иситиш учун сарфланадиган энергия баъзи ҳудудларда бир қанча муаммоларга сабаб бўлмоқда. Бу масаланинг ҳам экологик безарар, ҳамда ҳамёнбоп ечими борми?
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади.
Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирадиганлар учун жуда қулайдир.
Табиий иссиқлик манбаи
Ўзбекистоннинг жанубида жойлашган Сурхондарё вилояти юртимизнинг энг қуёшли ўлкаларидан ҳисобланади. Ҳудуддаги табиий иссиқлик эса мева-сабзавотлар, полиз экинлари ва бошқа маҳсулотларнинг пишиб етилиши учун айни муддаодир. Айниқса, қуёшнинг табиий ҳарорати иссиқхоналар фаолиятини анча енгиллаштиради.
«Сурхондарёда сабзавот бўладими, полиз экинларими, картошка ёки карам, умуман, барча маҳсулотлар бошқа ҳудудларга қараганда 20 – 30 кун олдин пишиб етилади. Тадбиркорлар учун энг қулай томони, иссиқхоналарда алоҳида иситиш тизими қилиш шарт эмас, ҳеч қандай ёқилғисиз ҳам экин экиб, даромад олиш мумкин», – дейди деҳқон хўжалиги раҳбари Бобоёр Холбоев.
Кам харажат, мўмай даромад
Айни дамда аҳолининг кўчатга бўлган талаби 2 баробар ошган. Бу эса тадбиркорларга Сурхондарё иқлимидан фойдаланган ҳолда аҳолининг эҳтиёжини ортиғи билан қондириб, иссиқхоналардан мўмай даромад олиш имконини беради. Яъни бу ерда томорқаси бор ва ундан унумли фойдаланган инсон камбағал бўлмайди.
«Биз Сурхондарёда ҳатто аномал совуқда ҳам даромад оламиз, кўп харажат ҳам талаб қилинмайди. Биз 24 даража совуқда ҳам ҳеч нарса ёқмадик, табиий иссиқлик етарли бўлди», — дейди деҳқон Акбар Маматмўминов.
Энг қулай локация
«Аяка» хорижий корхонаси томонидан Термизда 12 гектар ерга иссиқхона ташкил қилинган. Корхона ижрочи директори Шокир Сафарқулов даромад яхши эканини, 2-3 млн долларлик инвестиция кириб келишини айтиб ўтди. У иссиқхона билан шуғулланадиган тадбиркорларга Сурхондарёга келишни тавсия қилди.
Албатта, Сурхондарё вилоятидаги табиий иссиқ иқлим, қулай муҳит, шарт-шароит тадбиркорларга кам харажат орқали катта миқдорда фойда олиш имконини яратади. Бу, айниқса, даромади иссиқхона билан боғлиқ бўлганлар учун энг қулай локациядир.
Сунъий интеллект 2030 йилга бориб 1,3 млрд кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин
🕔15:02, 11.06.2026
✔77
Сунъий интеллектни таъминлайдиган маълумот марказлари 2030 йилга бориб 1,3 миллиард одамнинг асосий маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган сувни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ университети ҳузуридаги Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти маълум қилди.
Батафсил
Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
🕔16:58, 04.06.2026
✔95
«Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.
Батафсил
Медиация институти: Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта
🕔16:49, 04.06.2026
✔122
Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда низоларни судгача ва суддан ташқари тартибда ҳал этиш механизмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Батафсил