Экология      Бош саҳифа

Ер қаъри ҳам доимий муҳофазада

Космик мониторинг 224 миллиард сўм миқдоридаги иқтисодий зарарни аниқлади.

Ер қаъри  ҳам доимий муҳофазада

Тоғ-кон саноати ва геология соҳаси мамлакат иқтисодиётида муҳим ўринга эга бўлиб, фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш ва ер қаъри ресурсларини муҳофаза қилиш соҳадаги барқарор ривожланишнинг асосий шартларидан биридир.

Соҳада самарали назорат тизимини йўлга қўйиш, ер қаъридан рухсатсиз ва ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш давлатнинг иқтисодий ва экологик хавфсизлигини таъминлайди.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузурида Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ер қаъридан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича тизимли назорат тадбирлари амалга ошириб келинмоқда. 

Бу ҳақда ушбу ташкилот бош мутахассиси Малика Миржамолова қуйидагиларни гапириб берди:

– Ер қаъридан ноқонуний фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва соҳадаги идоралараро ҳамкорликни таъминлаш муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда 2025 йилда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўртасида ер қаъридан фойдаланиш, уни геологик ўрганиш ва муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳамда минерал хомашёни қайта ишлаш соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ҳамкорлик тўғрисида янги тартиб қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, ташкилотимиз томонидан ер қаъридан фойдаланиш соҳасида жами 430 та назорат тадбири ўтказилди. Натижада 11,2 миллион метр куб ҳажмда фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланиб, қонуний чоралар кўриш учун тегишли материаллар ҳудудий прокуратура органларига тақдим этилди.

Бирламчи ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 452-моддасига мувофиқ, ушбу қонунбузилишлар оқибатида 224 миллиард  сўм миқдорида иқтисодий зарар ҳисобланган. Президентимизнинг тегишли фармони ижросини таъминлаш мақсадида инспекцияда махсус ишчи гуруҳлар шакллантирилди. Ушбу гуруҳлар томонидан «Ўзбеккосмос» агентлиги тақдим этган давлат космик мониторинги маълумотлари асосида республика ҳудудлари кесимида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, 2024 йилда давлат космик мониторинги доирасида 2 426 та ер қаъридан рухсатномасиз фойдаланиш ҳамда берилган рухсатномалар ва амалдаги шартнома чегараларини бузиш ҳолатлари аниқланган. Шулардан 2 300 тага яқин ҳолатлар ўрганилиб, 869 таси ўз тасдиғини топди, 847 та ҳолатда қазиш ишлари номаълум шахслар томонидан амалга оширилган. 558 та ҳолат эса ўз тасдиғини топмади. Қолган 126 та ҳолат бўйича ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

2025 йилдаги космик мониторинг натижаларига кўра, 3 700 дан зиёд рухсатномасиз ер қаъридан фойдаланиш ва шартнома чегараларини бузиш ҳолатлари қайд этилди. Уларнинг 2 300 тага яқини ўрганилиб, 300 дан ортиқ ҳолат тасдиқланди. 1 800 та ҳолатда қазиш ишлари номаълум шахслар томонидан амалга оширилгани аниқланди. 520 та ҳолат тасдиғини топмади. Ҳозирги кунда мингдан зиёд ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Давлат космик мониторинги доирасида аниқланган ҳолатлар бўйича ўтказилган назорат тадбирлари натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга, «Space Gov Monitoring» ягона марказлашган платформасининг «Space Geo Monitoring» субплатформасига жойлаштирилди. Шунингдек, ер қаъридан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ барча ҳолатлар бўйича тўпланган материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Таъкидлаш керакки, ер қаъридан фойдаланишни назорат қилиш ва ноқонуний ҳолатларни аниқлаш соҳада самарали қонуний тизимни яратишда муҳим аҳамият касб этади. Замонавий мониторинг усуллари ва маълумотларни тўплаш натижасида фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш таъминланади. Ҳуқуқий чоралар эса соҳада қонунийликни мустаҳкамлайди.

 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА,

ЎзА




Ўхшаш мақолалар

Сунъий интеллект  2030 йилга бориб 1,3 млрд  кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

Сунъий интеллект 2030 йилга бориб 1,3 млрд кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

🕔15:02, 11.06.2026 ✔77

Сунъий интеллектни таъминлайдиган маълумот марказлари 2030 йилга бориб 1,3 миллиард одамнинг асосий маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган сувни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ университети ҳузуридаги Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти маълум қилди.

Батафсил
Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни  кенгайтирмоқда

Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

🕔16:58, 04.06.2026 ✔95

«Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.

Батафсил
Медиация институти:  Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

Медиация институти: Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

🕔16:49, 04.06.2026 ✔122

Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда низоларни судгача ва суддан ташқари тартибда ҳал этиш механизмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сунъий интеллект  2030 йилга бориб 1,3 млрд  кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

    Сунъий интеллект 2030 йилга бориб 1,3 млрд кишига етадиган сувни сарфлаши мумкин

    Сунъий интеллектни таъминлайдиган маълумот марказлари 2030 йилга бориб 1,3 миллиард одамнинг асосий маиший эҳтиёжлари учун зарур бўлган сувни талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ университети ҳузуридаги Сув ресурслари, атроф-муҳит ва саломатлик институти маълум қилди.

    ✔ 77    🕔 15:02, 11.06.2026
  • Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни  кенгайтирмоқда

    Ўзбекистон биоxавфсизлик соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    «Eco Expo Central Asia 2026» халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекистонда биохавфсизлик ташаббусининг ишга туширилиши: Картахена протоколини тарғиб қилиш» мавзусида сайд-ивент бўлиб ўтди.

    ✔ 95    🕔 16:58, 04.06.2026
  • Медиация институти:  Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

    Медиация институти: Экологик ва оилавий низолар ечимидамуҳим нуқта

    Сўнгги йилларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда низоларни судгача ва суддан ташқари тартибда ҳал этиш механизмларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 122    🕔 16:49, 04.06.2026
  • Электросамокатлар: тақиқ эмас, тартиб керак

    Электросамокатлар: тақиқ эмас, тартиб керак

    Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон йирик шаҳарларида янги транспорт оммалашди. Бир пайтлар фақат истироҳат боғлари ёки туристик масканлардаги вақтинчалик кўнгилочар восита сифатида қабул қилинган электросамокатлар (микромобиллик транспорти) бугун кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди.

    ✔ 96    🕔 16:46, 04.06.2026
  • Сўнмас  гўзаллик… пластик  чиқиндидан

    Сўнмас гўзаллик… пластик чиқиндидан

    Биласизми, ҳар куни миллионлаб пластик пакетлар ўйламасдан чиқиндига ташланади. Улар чиқиндихоналарда тўпланиб, дарё ва океанларни ифлослантиради, тупроқда эса йиллар давомида сақланиб қолади. Аммо Хоразм вилояти Урганч туманида бошқача манзара юз бермоқда: пластик чиқиндилар нафис гулларга, умид, ижодкорлик ва имконият рамзига айланмоқда.

    ✔ 80    🕔 16:42, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар