Майданак тоғлари Экотуризмда янги саҳифалар очилади
Туризм ва спорт вазирлиги бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида «Майданак» туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бормоқда.
Туризм ва спорт вазирлиги бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида «Майданак» туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бормоқда.
Ўтган ҳафта Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш,
Маълумки, 2021 йил 18 май куни ўтказилган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясининг ялпи мажлисида минтақа келажаги учун тарихий аҳамиятга эга ҳужжат, яъни Орол денгизи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция қабул қилинди.
Пойтахтимизнинг Юнусобод тумани Амир Темур ва Чинобод кўчалари чорраҳаси яқинида жойлашган кўп қаватли уйлар билан автомобиль йўли орасидаги дарахтларга учинчи маротаба суиқасд уюштирилди, деб хабар берди Давлат экология қўмитаси.
Россияда ХII асрга тегишли ёғоч қувур топилди. Унинг узунлиги 4 километрни ташкил этади. Ҳайратланарли жиҳати шундаки, мазкур қувур ҳозиргача тўлиқ ишлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат МИРЗИЁЕВ:
«Ҳаммангиз яхши биласиз, халқимиз азалдан табиатни муқаддас деб билган. Тупроқни, сувни, ҳавони, остонасини пок сақлашга интилган. Халқимизда «Бирни кессанг, ўнни эк» деган доно мақол ҳам бежиз айтилмаган.
Биз ўқиган кезлар мактаб боғи энг сўлим маскан бўларди. Уни ўқувчилар ўз қўли билан яратарди. Ҳар кузги ва баҳорги кўчат экиш мавсумида мактаб ҳовлисидаги мевали дарахтлар ёнидан чиққан ёш ниҳолларни олиб, бўш ерларга ўтқазардик.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.
Бугун экологик муаммоларга қарши тезкорлик билан кураш олиб борилар экан, бунинг аниқ механизмларига эҳтиёж катта.
Австралиянинг «Airseed Technologies» биотехнологик стартапи дронлар ёрдамида йилига миллионлаб дарахт уруғларини экиб, ўрмон майдонларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Компания бунга дрон технологияси ёрдамида ҳаводан қобиққа солинган уруғларни экиш орқали эришмоқчи.
Ҳар йили ҳаво ифлосланишидан 7 миллион инсон бу ҳаётдан кўз юмади. Аммо ўзингиз ҳаракат қилиб, ҳеч бўлмаса яшайдиган жойингизнинг ҳавосини тозалаб туришингиз мумкин экан.
Одил Носиров Қашқадарёнинг Касби туманидан. У эсини таниганидан буён деҳқончилик билан шуғулланиб келади, хуллас суяги меҳнатда қотган. Қишин-ёзин томорқа ишлари билан банд оила ерни барака манбаи деб билади.
Маълумки, қушлар фаслларга қараб ўзларининг яшаш шароитини ўзгартириб боради. Бу жараён айниқса, қиш-баҳор ойларида мавсумийлик касб этади. Айтиш лозим, юртимиз ҳудудларига ҳам турли қушлар қишлаш учун учиб келади. Уларнинг яшаш тарзи, турларини ўрганиш, сонини аниқлаш биологик хилма-хилликни сақлаш ва илмий кузатишлар олиб боришда муҳим аҳамиятга эга.
Экологлар томонидан йўқолиб кетган дея айтилган ҳамда «Қизил китоб»га киритилган Ўрта Осиё суғури излари Зарафшон миллий боғида Зарафшон дарёсига қуйилувчи зовур бўйидан топилди.
Жанубий Корея халқи маданияти ўзига хос, кўп жиҳатлари бизнинг эл тутумларига ҳам ўхшашдир. Корейсларнинг нафақат одобу ахлоқи, одамийлиги, мулойимлиги, балки табиатга бўлган муносабати ва фарзандларига бераётгани экологик таълим-тарбияси эътирофга лойиқдир.
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.