Қайроқи гап
Қайроқи гап
Кеча бозорда лўли хотин менга фол очди. Эллик дўллир бериб, ўзимнинг гапга лаққа тушадиган ақмоқ эканимни билиб олдим.
Эврика!Архимед қонунини бошқа томонлама кашф этдим. Одам қанча семиз бўлса, чўмилиш учун унга шунча кам сув керак.
Болаларим туфайли яна битта олий маълумот, битта тўлиºсиз маълумот ва учта ўрта маълумот олдим.
Хотин билан ҳаммасини бошдан бошламоқчи бўлиб келишиб олдик. Аммо у эртасигаёқ яна ғирромлик қилишга ўтди. Учрашувга келмади.
Бизга ёзганимиз учун пул беришни унчалик исташмайди, аммо астойдил ёзмоқчи бўлсак, дарров қистиришнинг пайига тушишади.
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.