ГИЛОС
Дала ҳовлимизда биздан бир ҳовли нарида бола йиғиси ўқтин-ўқтин эшитилиб турди. Бу — Муҳсина, Нуруллахоннинг кенжатойи. Уч ярим ёшларда. Эрта билан ҳорма-бор бўлсинга ўтганимда, бир яхши югуриб юрган эди. Нима бўлдийкин? Ҳойнаҳой, боланинг бирор ери оғрияпти-ёв.
























