ОҒИЗНИ ШИРИН ҚИЛИНГ!
Бирон жойга меҳмонга борсангиз, нон-тузимизни татиб кўринг, дея эҳтиром билан нон тутишади. Меҳмон эса, нондан бир чимдим татиб, ташаккур ва миннатдорлик изҳор қилади. Бир кун туз еган жойингга қирқ кун салом бер, деган нақл ҳам бежиз эмас, аслида.

















