Қиз кафеда ўтирар эди. Бегона йигит ёнига келиб:
— Яхши қиз, танишамизми?
Қиз:
— Менинг йигитим бор.
Йигит:
— Менинг икки қаватли уйим бор. «Captiva»да юраман.
Бирдан қиз йиғлаб юборди.
Йигит:
— Ҳа, нима бўлди?
Қиз:
— Мени йигитим ташлаб кетган...
Қиз кафеда ўтирар эди. Бегона йигит ёнига келиб:
— Яхши қиз, танишамизми?
Қиз:
— Менинг йигитим бор.
Йигит:
— Менинг икки қаватли уйим бор. «Captiva»да юраман.
Бирдан қиз йиғлаб юборди.
Йигит:
— Ҳа, нима бўлди?
Қиз:
— Мени йигитим ташлаб кетган...
Эр ишдан келса, хотин йиғлаб ўтирибди.
— Хўжайин, бу кўргиликни қаранг. Сизга атаб торт пишириб, столнинг устига қўйгандим. Очкўз итимиз еб қўйибди!..
Эр таскин беряпти:
— Хавотирланма, гўзалим. Мен ҳозироқ итни ветеринарга олиб бораман.
— Дадаси, биласизми, кўнглим нима тусаяпти... Муносабатларимизда илгари мавжуд бўлган шоироналик, учрашувлар ва ваъдаларни! Мени худди олдингидек латофат билан учрашувга таклиф қила оласизми?
— Нега қила олмас эканман. Мана, марҳамат. Бугун кечаси соат ўнда ошхонада сирли учрашувга кел. Сени чойга таклиф қиламан!
Узоқ йиллар узилишиб кетган синфдошлари билан учрашувдан қайтган эридан аёли сўрай бошлабди:
— Азаматни кўрдингизми?
— Ҳа, у хумпар катта прокурор бўлиб ишлаётган экан.
— Ботир-чи? У қалай? — У тентак бош шифокор лавозимига кўтарилибди.
— Сардор? — Э, у лапашанг тадбиркорликни бошлабди!
Хотин: Єачон сиз ҳам хумпар, тентак, лапашанг бўларкинсиз-а..?
— Дўхтир бўлмоқчи эдинг, тайёргарлик кўряпсанми?
— Албатта, ҳар куни реклама кўряпман!
— И-е, рекламанинг ўқишга нима алоқаси бор?
— Нега энди?! Мана, истаган касалингни айт, нима даво бўлишини дарров айтаман, бел оғриса «кюпен-гел», томоғинг оғриса, «фалимент»... Хуллас, реклама кўрсанг, ўқиш ҳам шарт эмас!
— Қадримга етмадингиз, энди мендақасини топиб бўпсиз!..
— Бекор айтибсан, мен энди сендақасини излаб бўпман!..
Эр-хотин тушлик қилиб ўтиришганда уришиб қолишди. Тарелкалар, енгил стуллар парвоз қила бошлади. Қўшнилар ваҳимага тушиб қолишди.
— Донолар доноси, айтингчи, ҳалол одамни сотиб олиш мумкинми? — Сотиб олиш қийин. Аммо уларни осонгина сотиб юбориш мумкин.
Эр: — Мен сенга мўйна ёқали пўстин совға қилдимми? Хотин: — Қилдингиз! — Мен совға қилган этикда маза қилиб ишга бориб келяпсанми? — Келяпман! — Шундоқ экан, ўғлингни боғчадан олиб келгани ўзинг боравер! — Сиз борсангиз, нима, оҳорингиз тўкилиб қоладими? — Нимада бораман?! Сен совға қилган пайпоқда бораманми?!
— Қани, болам, тур. Бугун дала-ҳовлига картошка қазигани борамиз.
— Саҳарда-я!
— Ҳа, саҳарда, нимқоронғи, картошка қазиб олишга жа қулай пайт...
— Ахир, бизнинг дала-ҳовлимиз йўғ-у, дада. Картошка экиб қўйган жойимиз ҳам бўлмаса...
— Нима, дала-ҳовлимиз бўлмаса, картошка экиб қўймаган бўлсак, биз картошка емаслигимиз керакми?..
— Менга қара, Акмал, сен мушук ҳақида ёзган иншо акангники билан бир хил-ку. Буни қандай тушунса бўлади?
— Нимасини тушунмайсиз? Уйимизда фақат биттагина мушук бор-ку...
Тўртинчи синф боласи дадасига деди:
— Дада, кўзингизни юмганча имзо қўя оласизми?
— Ҳаракат қилиб кўраман!
— Унда кўзингизни юминг.
Бола кундалигининг керакли жойини очиб, дадасининг олдига қўйди. Отаси кўз юмганча қўл қўйди. Бола қойил қолди:
— Беш кетдим, дада! Сиз — суперсиз!
— Яхшиям сиз борсиз, устоз. Шундай оғир кунимда ёнимда туриб мадад бўляпсиз. Мен сизга ишонаман.
— ...Аммо, азизам, эрингиз ҳозирча жонлантириш бўлимида... Озгина сабрли бўлайлик.
— Ойижооон! Эртага ота-оналар мажлиси бўларкан! Борасизми?
— Йўқ! Жонга тегди!
— Нимаси жонга тегибди?
— Ота-оналар мажлисингни биламан! Ундан кўра шу пулга Парижга бориб келамиз!
Хотин эрига суратни кўрсатиб:
— Мана шу болани кўряпсизми?
— Кўряпман, нима қипти?
— Шу болани кеч олтиларда болалар боғчасидан уйга олиб келасиз.
— Э, хотин, боланг боғчага борадиган бўлиб кетганми?
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.