Компания ўзгарса ҳам рақам ўзимизда қолади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мобиль алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш тўғрисидаги низом лойиҳасини эълон қилди. Мазкур низом бошқа операторга ўтишда мобиль алоқаси абоненти телефон рақамини сақлаш имкониятини яратади.



















