Бош сабаби... алкоголизм
Алкоголь ичимликка ружу қўйиш оқибатида дунёда ҳар йили уч миллионга яқин киши вафот этади. Бу ОИТС, зўравонлик ва йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида юзага келадиган ўлимлар сонидан кўпроқдир. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар тарқатди.






















