Туғилиш энди чекланмайди
2016 йили «Бир бола сиёсати»га барҳам берган Хитой ҳукумати эндиликда оилада фарзанд туғилиши сони борасида барча чекловларни бекор қилиш устида бош қотирмоқда.
2016 йили «Бир бола сиёсати»га барҳам берган Хитой ҳукумати эндиликда оилада фарзанд туғилиши сони борасида барча чекловларни бекор қилиш устида бош қотирмоқда.
БАА сармоядорлар, юқори малакали мутахассислар, шу жумладан, шифокорлар, муҳандислар ҳамда истеъдодли талабалар учун янги 10 йиллик резидентлик визаларини жорий этмоқчи. Бугунги кунда бу тоифа виза муддати 3 йилни ташкил этади.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушининг олди олинди. Жаҳон иқтисодиётининг икки энг йирик корчалони бир-бирига бож тўловларини ошириш таҳдидидан воз кечди.
Бирлашган Араб Амирликларида асли ҳиндистонлик бўлган бадавлат тадбиркор ўзи христиан динининг православ мазҳабига эътиқод қилишига қарамай, мусулмон ишчиларга Рамазон муносабати билан масжид қуриб берди, деб ёзади Islam-today.ru.
Олимлар инсон саломатлиги учун ўта хавфли янги вирусни аниқлади, дея хабар беради topnews.ru. Инфекция юққач, аломатлари яширин кечади.
Қозоғистонда битирув кечалари учун пул йиғиш ҳолатларига ота-оналарнинг норозилиги туфайли кўплаб таълим муассасалари бундай кечаларни ўтказмаслик ташаббуси билан чиқмоқда.
Хитойлик Вонг Ва Ют исмли кимса самолётга авиачипта сотиб олиб, Сиань аэропорти ресторанида салкам бир йилга яқин вақт бепул овқатланган, дея хабар тарқатади Lenta.ru электрон нашри.
Нью-Йорк аквариумида июнь охирида «Ocean Wonders: Sharks» кўргазмаси очилади, унинг доирасида акулаларнинг 18 дан ортиқ тури томошабинларга намойиш этилади, деб ёзади Forum Daily.
КХДР мамлакатдаги энг йирик Пунгери ядро полигонини бузишни бошлади, дея хабар тарқатди Interfax.
Қозоғистон аҳолиси сони 2017 йилнинг 1 апрелига нисбатан 1,3 фоизга ошиб, 18 миллион 212,2 минг нафарга етган. Бу ҳақда «Казинформ» агентлиги мамлакат статистика қўмитаси маълумотига таяниб хабар қилади.
Мексика банк тизимида банклараро пул ўтказмалари амалга оширилиши жараёнида ноъмалум сабабларга кўра, 20 миллион АҚШ доллар миқдоридаги пул йўқолиб қолди.
Ҳиндистонда фил тишлари ҳукумат мулки сифатида белгиланди. Ушбу қарор Ҳиндистон Олий суди томонидан қабул қилиниб, қарийб 20 йил давом этган низоларга чек қўйди.
Қоҳирада метрополитен йўлкираси 3 бараваргача ошди. Миср транспорт вазирлигининг изоҳ беришича, йўлкира йўловчи манзилининг (метро бекатининг) узоқ-яқинлигига қараб, минимал нархи 3 жунайҳ ($0,17) ва энг баланди 7 жунайҳ ($0,40) қилиб белгиланган.
Қирғизистонлик 7 ёшли қизалоқ тўплаб юрган пулларини Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига дори-дармон сотиб олиш учун берди.
2017 йилда Хитойдаги оммабоп ижтимоий тармоқлардан бири «WeChat» 500 миллионта ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотлар тарқалишининг олдини олган.
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.