«ОББО, ЖУДА БЎРТТИРИБДИ-КУ» ДЕМАСИН...
Шундай инсонлар борки, улар билан исталган мавзуда ҳар қанча суҳбатлашманг, мушоҳадали фикрлари билан беихтиёр кўнглингиз тўригача кириб боради. У билан янада кўпроқ мулоқот қуришга эҳтиёж сезасиз ўзингизда.
Шундай инсонлар борки, улар билан исталган мавзуда ҳар қанча суҳбатлашманг, мушоҳадали фикрлари билан беихтиёр кўнглингиз тўригача кириб боради. У билан янада кўпроқ мулоқот қуришга эҳтиёж сезасиз ўзингизда.
Кўпчилигимиз жонли ижродаги концерт дастурлари йўқолиб кетаётганидан нолиймиз. Аммо жонли ижрода уюштирилаётган концертларга ёлчитиб бормаймиз. Енгил-елпи, маза-бемаза фонограмма концертларни мириқиб томоша қилишга ўрганиб ҳам бўлдик...
Маҳоратли ва серқирра ижодкор Нигора Каримбоевани юртдошларимиз «Сардор», «Ўзи уйланмаган совчи», «Чашма», «Дада», «Тоға» сингари кўплаб кинофильм ҳамда сериаллардаги бетакрор роллари орқали яхши танийди.
Ушбу суҳбат одатдагидай бирон машҳур инсон билан эмас, ўша инсоннинг доимий ҳамроҳи — умр йўлдоши билан қилинган. Шу орқали шоир қиёфасининг кўпчиликка номаълум қирралари очиб берилган. Бугун марҳум шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Матназар Абдулҳаким таваллудининг етмиш йиллиги арафасида бундан ўн йил муқаддам, шоир ҳаётлигида қилинган ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.
У фольклор қўшиқлар куйлаб, қисқа фурсатда ўзбек санъати оламида ўз ўрни ва йўналишини топа олган ижодкорлардан. Халқ орасидаги бахшиёна наволарга замонавий руҳ бериб, уларга қайта жон бағишлаётгани ҳам рост. Юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган шу кунларда элимиз суйган хонанда, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова саҳифамиз меҳмони бўлди.
Табиат ва инсон. Ўзаро муштарак бу икки тушунчани бир-биридан айро тасаввур этиб бўлмайди. Табиатнинг ҳар бир ҳодисаси руҳиятимизда рўй беради. Қадимий айём — Наврўз байрамини ана шу руҳият тараннуми сифатида қабул қилиш мумкин.
Ўзига хос қиёфа, овоз эгаси, комедик, драматик, трагедик ролларни бирдай меъёрига етказиб ижро этадиган санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев саҳифамизнинг бу галги меҳмони. Унинг актёр ва театр ҳақидаги фикрлари ҳам ўзига хос, такрорланмас...
Инсон ўз касбини нечоғли пухта эгалласа, унинг ипидан игнасигача билса, ҳаётдан оладиган завқи ҳам ўзгача бўлади. Атрофдагилар эса шунга яраша муносабат билдиради.
Санъат ихлосмандлари Раметовлар деса, дарров Жумадулла, Саида, Азиз Раметовни кўз олдига келтиради. Чунки бу санъаткорлар оиласи яратган образлари билан ҳар бир хонадонга кириб боришга улгурди. Бугунги байрамона суҳбатимизни ана шу ижодкорлар оиласи даврасида уюштирдик.
«Адабиёт — ҳаётни ўргатадиган мактаб. Бу мактабни билмай, китоб ўқимай туриб бахтли яшаб бўлмайди».
Бугунги саҳифамизда китоб ва мутолаа маданияти ҳақида адабиётшунос-танқидчи, филология фанлари доктори, профессор Наим КАРИМОВнинг фикрларига қулоқ тутдик.
Турмуш ўртоғи билан оилавий ҳаётда ҳам, ишда ҳам елкадош бўлган аёллар унча кўп эмас. Айниқса, томошабин кўнглига йўл топиш каби мураккаб санъат соҳасида бундай ҳамнафаслик анча жиддий синовларда тобланиши аён.
Ўзлигини англашни истаган инсон борки, генида яшаётган сирли иқтидор, салоҳиятни билгиси, юзага чиқаргиси келади, аслида кимнинг авлоди эканига қизиқади. Бугунги суҳбатдошимиз Бутунжаҳон Фанлар академияси аъзоси, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, Геномика ва биоинформатика маркази директори, биология фанлари доктори, профессор Иброҳим АБДУРАҲМОНОВ барча учун қизиқ ва сирли бўлган ана шу фан билан машғул кам сонли олимлардан бири.
Бугунги саҳифамиз меҳмони нафақат ўзига хос роллари, балки дубляждаги такрорланмас овози билан элга манзур инсон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек миллий академик драма театри актёри Маҳмуд ИСМОИЛОВ.
Санъаткор — элнинг одами. Унинг ижодига холис баҳо берувчи ҳам шу халқ, шу тингловчи. Инсонлар қалбига йўл топиб, маънавий завқ улаша олган санъаткоргина чин маънода халқ артисти унвонига муносибдир. «Авазхон» фольклор-этнографик халқ ансамбли асосчиси, қирқ йилдан буён самарали ижод қилиб келаётган санъаткор, Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар НОРМАТОВ билан суҳбатимиз шу ҳақда — элнинг эътибори ва ишончи хусусида бўлди.
Жиддий қиёфа, жиддий роллар... Чиндан ҳам у бири-бирига ўхшамаган жиддий роллари билан мухлислар қалбига кириб борди, назаримизда. Мухлислар берган таъриф қанчалик тўғри ёки нотўғрилигига унинг ўзи — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин РАҲМАТОВ суҳбатимизда жавоб қайтарди.
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.