Эшитдингизми?

Ўзбекистон — дунё ўнталигида

Ўзбекистон — дунё ўнталигида

Эшитдингизми? Эшитдингизми? 🕔11:48, 15.06.2017 ✔1958

Ўзбекистон дунёнинг иқтисоди энг тез ривожланаётган мамлакатлар ўнлигига киритилди. Бу ҳақида Жаҳон банкининг «Глобал иқтисодий ислоҳотлар» ҳисоботи асосида Жаҳон иқтисодий форумида маълум қилинди.

Жаҳон банки прогнозларига кўра, Ўзбекистоннинг ЯИМ ўсиш прогнози 2017 йилда 7,6 фоизни ташкил этади. Бу 8,3 фоизли ўсишни қайд этган Эфиопиядан кейинги энг яхши кўрсаткич — иккинчи ўриндир.

Тўлиқроқ

Эшитдингизми? Эшитдингизми? 🕔10:46, 08.06.2017 ✔1920

Халқ таълими вазирлиги томонидан «Энг яхши чет тили фани ўқитувчиси» кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Унда умумтаълим мактабларининг инглиз тили фани ўқитувчилари қатнашиши мумкин. Танлов уч босқичда ўтказилади. Ғолиблар 2018 йилда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ривожланган хориж давлатидаги нуфузли олий ўқув юртида малака ошириш имкониятига эга бўладилар.

Тўлиқроқ
Уч кун дам олиш бўлади

Уч кун дам олиш бўлади

Эшитдингизми? Эшитдингизми? 🕔12:44, 04.05.2017 ✔2011

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги қарорига кўра, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг халқимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-маънавий ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2017 йил 6 май шанба дам олиш куни 2017 йил 8 май душанба кунига кўчирилди ва иш куни деб, 8 май душанба куни эса дам олиш куни, деб эълон қилинди.

Тўлиқроқ
Адиблар хиёбони барпо этилади

Адиблар хиёбони барпо этилади

Эшитдингизми? Эшитдингизми? 🕔10:40, 20.04.2017 ✔2082

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбони барпо этилади. Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 18 апрель куни шу ҳақдаги ҳужжатни имзолади.

Тўлиқроқ
Уруш қатнашчиларига пул мукофоти

Уруш қатнашчиларига пул мукофоти

Эшитдингизми? Эшитдингизми? 🕔10:42, 06.04.2017 ✔1956

Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги мунособати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига 2 000 000 (икки миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

 

Тўлиқроқ
10000 сўмлик муомалага чиқарилади

10000 сўмлик муомалага чиқарилади

Эшитдингизми? Эшитдингизми? 🕔10:17, 09.03.2017 ✔2050

2017 йилнинг 10 мартидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 10000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул бирлигини муомалага чиқаради.

Тўлиқроқ
Маҳаллаларда кутубхона ташкил этилади

Маҳаллаларда кутубхона ташкил этилади

Эшитдингизми? Эшитдингизми? 🕔10:13, 02.03.2017 ✔1983

Бу ҳақда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди олдида турган вазифаларга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Тўлиқроқ

Эшитдингизми? Эшитдингизми? 🕔11:14, 16.02.2017 ✔2011

2016 йил мамлакатимизда пластик карталар орқали амалга оширилган тўловларнинг энг сермаҳсул даври бўлди.

Ягона умумреспублика процессинг маркази таҳлилига кўра, пластик карталар бўйича транзакцияларнинг умумий сони 1 миллиард 18 миллион донани ташкил қилган ва 2015 йилга нисбатан 81 фоизга ошган. Транзакцияларнинг умумий суммаси эса 53,3 триллион сўмни ташкил қилган ва 74 фоизга ошган (2015 йилда — 30,7 триллион сўм).

Тўлиқроқ
Тўртта фармацевтика саноат зонаси ташкил этилади

Тўртта фармацевтика саноат зонаси ташкил этилади

Эшитдингизми? Эшитдингизми? 🕔08:48, 12.01.2017 ✔1987

Мамлакатимизда тўртта фармацевтика саноат зонасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Президентимизнинг шу ҳақдаги қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий актлар муҳокамаси порталида эълон қилинди, дейилади gazeta.uz сайтида. Ҳужжатда Бойсун туманида «Бойсун-фарм», Бўстонлиқ туманида «Бўстонлиқ-фарм», Зомин туманида «Зомин-фарм» ва Сирдарё туманида «Сирдарё-фарм» фармацевтика саноат зоналари очилиши кўзда тутилган.

Тўлиқроқ
Сайлов куни автобус ва метро текин

Сайлов куни автобус ва метро текин

Эшитдингизми? Эшитдингизми? 🕔15:13, 01.12.2016 ✔2585

4 декабрда мамлакатимизда ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Президенти сайлови куни Тошкент шаҳридаги барча йўналишлар бўйича қатновчи автобуслар ҳамда метро пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига бепул хизмат кўрсатади.

 

Тўлиқроқ
«1055» хизмати узлуксиз ишлайди

«1055» хизмати узлуксиз ишлайди

Эшитдингизми? Эшитдингизми? 🕔10:22, 24.11.2016 ✔2609

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «1055» диспетчерлик хизмати аҳолининг қиш-қировли кунларда иссиқлик, табиий газ, электр таъминоти, кўп қаватли уйларнинг ертўлалари, кириш йўлаклари, чордоқлар, том устидаги барча муаммолар  ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ  бошқа  масалалар бўйича мурожаатларни узлуксиз туну кун қабул қилиши ва бу муаммоларни тезкорлик билан  бартараф этишини маълум қилди.

Шунингдек, тўрт рақамли диспетчерлик хизматлари пойтахтнинг ҳар бир туманида ҳам ташкил этилди. Улар аҳолини қийнаётган барча муаммоларга зудлик билан ечим топиш устида иш олиб боради.

Тўлиқроқ
Ўқувчи ва талабаларга чегирмалар белгиланди

Ўқувчи ва талабаларга чегирмалар белгиланди

Эшитдингизми? Эшитдингизми? 🕔11:41, 17.11.2016 ✔2498

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўқувчи ва талабаларга белгиланган чегирмалар тўғрисида маълум қилди. Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус таълим тизими ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшларни рағбатлантириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2016 йил 1 — 5 декабрь кунлари эълон қилинган қўшимча таътил вақтида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўқувчи ва талабаларга Ўзбекистоннинг ички йўналишларида йўл чипталарни харид қилиш учун 50 фоизлик имтиёз белгилади. 

Тўлиқроқ
Фуқароларни ҳар куни қабул қилиш мажбурияти юкланди

Фуқароларни ҳар куни қабул қилиш мажбурияти юкланди

Эшитдингизми? Эшитдингизми? 🕔11:25, 10.11.2016 ✔2429

Давлат ҳокимияти органларида фаолият юритувчи раҳбар ходимларга фуқароларнинг мурожаатлари ва муаммолари устида жиддий шуғулланиш вазифаси юклатилди.

Тўлиқроқ
Машина олмоқчимисиз?

Машина олмоқчимисиз?

Эшитдингизми? Эшитдингизми? 🕔10:58, 03.11.2016 ✔2689

Эндиликда «Ўзавтосаноат» АК тизими корхоналари раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ фуқаролар (харидорлар) мурожаатлари билан бевосита ишлайди ва уларга жавоб беради.

Тўлиқроқ
Салкам 32 миллионга етдик

Салкам 32 миллионга етдик

Эшитдингизми? Эшитдингизми? 🕔12:08, 27.10.2016 ✔2412

1 октябрда Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 31 миллион 977 минг кишидан ошди. Бу ҳақда gazeta.uz Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматига таяниб хабар тарқатди.

Тўлиқроқ

Хориж хабарлари

  • Байрамдан сўнг табиий арчалар нима қилинади?

    Байрамдан сўнг табиий арчалар нима қилинади?

    Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.

    🕔22:52, 31.12.2021
  • Чиқиндидан ясалган арча

    Чиқиндидан ясалган арча

     

    Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.

    🕔22:43, 31.12.2021
Ҳаммасини кўриш

Етти кун

  • «Янги йилга спорт билан!»

    «Янги йилга спорт билан!»

    Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.

    🕔22:54, 31.12.2021
Ҳаммасини кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар