Шифокорларнинг иш ҳақи оширилади
Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 1 декабрдан 20 фоизга, келаси йил 1 апрелдан 15 фоизга, кузида яна 10 фоизга оширилади. Бу ҳақда молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ОАВ вакиллари билан учрашувда маълум қилди.













