Ҳафтада бир кун — «Кутубхона куни»
Туркманистонда ҳукумат йиғилишида президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳафтанинг бирор кунини кутубхона куни, деб эълон қилиш таклифини киритди, дея хабар тарқатди «Туркманистон бугун» ахборот агентлиги.
Туркманистонда ҳукумат йиғилишида президент Гурбангули Бердимуҳамедов ҳафтанинг бирор кунини кутубхона куни, деб эълон қилиш таклифини киритди, дея хабар тарқатди «Туркманистон бугун» ахборот агентлиги.
Душанбе шаҳрида ош фестивали бўлиб ўтди. Байрамда республиканинг турли ҳудудларидан келган 400 нафардан зиёд ошпазнинг ҳар бири ўз ҳудудининг ошини намойиш қилишди.
Тожикистон ҳукумати Бирлашган Араб Амирликларига ичимлик сув етказиб беришни таклиф қилди. Бу масала давлат мулкини бошқариш ва инвестиция қўмитаси ҳамда амирликларнинг Тожикистондаги элчихонаси масъуллари билан учрашувда айтилган, дея хабар берди news.tj.
Қозоғистон анимацион фильмлар уюшмаси президенти Ғали Мирзашев Буюк Ипак йўли ҳақида ҳикоя қилувчи илк тўлиқ метражли анимацион фильмни суратга олмоқда.
Ноябрь ойидан бошлаб Қирғизистон ҳукумати имконияти чекланган болаларнинг ота-оналарига иш ҳақи тўлайди.
16 ёшли ҳиндистонлик ўсмир дунёнинг исталган университетида ўқиш имконини берувчи грантни қўлга киритди.
Дунёда илк марта инсон катта бир ҳудудни, Буюк Британияни сузиб айланиб ўтди. 33 ёшли британиялик Росс Эжли ушбу қаҳрамонлиги билан «Гиннесснинг рекордлар китоби»га ҳам киритилди.
Мўғулистонда умумтаълим мактабларида Хеллоуин байрамини нишонлашни тақиқиловчи ҳукумат қарори қабул қилинди.
Хитой Тожикистонга парламент ва ҳукумат биноси мажмуасини қуриш учун 900 миллион юань (129,5 млн. АҚШ доллари) миқдорида беғараз ёрдам ажратади.
Қирғизистонда давлат ташкилотлари мансабдорларининг хизмат сафарлари таҳлил қилиниб, самарадорлигига баҳо берилади. Бу ҳақда 24.kg хабар тарқатди.
Истанбулда жаҳондаги энг катта, келажакда йилига 200 миллион йўловчини қабул қилиш имкониятига эга янги аэропорт очилди.
Япония маликаси Аяко турмушга чиқди. 28 ёшли малика оддий фуқарога турмушга чиқиш учун ўз ихтиёри билан расмий мақомидан воз кечди.
Россия қамоқхоналарида жазо ўтаётган чет элликларнинг энг кўпи — Тожикистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қирғизистон фуқаролари. Бу ҳақда Россия Федерал жазони ижро этиш хизмати (ФЖИХ) маълумотларига асосланиб, RT News (ТВ-Новости) хабар тарқатган.
Қирғизистонда таълим соҳасида мактаб дарсликларини яратишнинг амалдаги тизими жамоатчилик томонидан танқид қилинмоқда. Журналистлар 5-6 синф дарсликларида юзлаб хато аниқлаб, оммага ошкор этган.
Қозоғистонлик ёш дастурчилар жамоаси АҚШда ўтказилган NASA танловида биринчи ўринни эгаллади. Уларнинг вулқон ва астероидлар ҳаракатини тадқиқ этишга ихтисослашган дастури «Энг яхши қўлланилган дастурий таъминот» («The best use of hardware») йўналиши бўйича олий совринга муносиб топилган, дейилади zakon.kz нашрида.
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.