Экопартия депутатлари маиший чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича таклифлар берди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» давлат дастури ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг 2023 йилда бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи муҳокама қилинди.























