ИШОНЧ
Бекатда автобусдан тушиб, ишхона тарафга юраётгандим, қаршимдан ўзимизнинг қишлоқ аёлларидек одмигина, содда кийинган ўрта ёшлардаги аёл чиқиб, йўлимни тўсди.
Бекатда автобусдан тушиб, ишхона тарафга юраётгандим, қаршимдан ўзимизнинг қишлоқ аёлларидек одмигина, содда кийинган ўрта ёшлардаги аёл чиқиб, йўлимни тўсди.
Иво АНДРИЧ (Сербия)
Якшанба куни шаҳарни шовқин-сурон буткул забтига олади. Савдо расталари узра тўхтовсиз садо бериб турадиган темирлар даранг-дурунги уларнинг ҳаммасини босиб кетади: деҳқонлар сотиб олаётган чалғиларини дўконларнинг тош остоналарига уриб-суриб синаб кўради.
Қадим замонларда Лили исмли бир қиз турмушга чиқибди. Кўп ўтмай, қайнонаси билан бир уйда яшай олмаслигини англаб, тушкунликка тушибди.
Пак Ин СУК
Ҳар куни йигирма учдан эллик беш дақиқа ўтган пайт мен учун жуда муҳим. Шундай пайтда мен ва ойим бир-биримиздан узоқда бўламиз. Тунги навбатда ишлаганим боис, ҳар сафар шу пайтда ойимга телефон қилиш менинг одатимга айланган.
Тоҳир бобонинг қазо қилганига ҳам бир йилдан ошди. Ҳайҳотдек ҳовлида Cалима ая ўзи қолди. Уларнинг ёлғиз ўғли Носир ака эса шаҳарда анчагина обрўли ишбилармон кишилардан. Бунинг устига, пичоғи мой устида.
Алевтина РАССКАЗОВА
Улар айни Янги йил арафасида учрашиб қолишди. Худди кўкдан кимдир уларнинг кўришиб қолишини айнан шу сеҳрли кунларга буюргандек...
Хонадан чиққанимда соат тунги ўн икки эди. Таксига ўтирдим. Қаттиқ чарчаганман чоғи, машинага ўтиришим билан кўзим кетибди. Бир маҳал қарасам, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган эканмиз. Шу пайт бир аёл машина ойнасини чертди. «Нима гапи бор экан?» деб ойнани туширдим. Шундагина аёлнинг қўлидаги чақалоққа қўзим тушди.
Янги йил остонасида байрамга тайёргарлик авжга чиқди. Жажжигина қизим атрофимда айланиб, менга ёрдамлашишга ҳаракат қиларди. Ўғлим эса негадир бир четда кайфиятсизгина ўтирибди. Хафалигининг сабабини билай, дедим.
Шерғозиларнинг уйи қишлоқнинг моли ёйиладиган қирга шундайгина ушлашиб кетган. Отаси узоқдан тупроқ олдириб келиб юраманми, деб тепаликнинг ён бағридан иморат учун хомашё олди. Ҳам табиий девор бўлди, ҳам хоҳлаганча ғишт... Ўзи шундай бўлади-да, бу ер тарихийми, мозийдан мужда эмасми, эртага йўқолиб кетса, биров жавоб берадими-йўқми, ҳеч кимнинг иши йўқ... Шу денг, бу қирнинг бошланиши, юқорига ўрласангиз, тоққа етиб борасиз...
Скотландда яшовчи Кларк ва унинг оиласининг жуда катта орзуси бор эди — дунё бўйлаб саёҳатга чиқиш. Эр-хотин ишлар, рўзғор харажатларидан орттириб, саёҳат учун пул жамғариб борарди.
Эшқобил ШУКУР
Петербургдан «куёв»ни самолётда олиб келишаётган пайтда Қоровулбозор қўриқхонаси кенгликларида баҳор тантана қиларди. Кўл бўйида бурунги йили буришиб, сарғайган қамишлар энди яшил қанотлар чиқариб улгурган, сайхонликларда барра майсалар ердан бағрини узиб, ҳамал насимларида нафис чайқалиб турарди.
Сардор етимликда тоғасининг қўлида катта бўлди. Ўша дамларни эслаганда хаёлида қарама-қарши туйғулар туғён урарди. Тенгдошлари ўқиш бошланишида янги кийимда, ялтироқ папкаларни тутиб ўқишга борса, у тоғасининг ўғли Жамшиднинг эски бўлса-да, ювилган ва яхшилаб дазмолланган кийимларини кийиб, эски папкасини кўтариб чиқарди. Бундан унинг мурғак қалби эзилар, лекин ноилож...
Қишлоғимизда бир чол-кампир яшайди. Уларнинг ёлғиз ўғли Шерали шаҳарда ўқиб келиб, қишлоқда икки йил ишлади-да, хотини ва бола-чақасини олиб шаҳарга кўчиб кетди.
Паркентга микроавтобусда кетаётгандим. Сал хаёлга берилибман… Тўсатдан улов илкис чайқалиб тўхтади. Нима бўлганини тушунмай, ён-атрофга алангладим.
Шафқатсиз тақдир бир аёлни ёлғиз фарзандидан айирди. Она фарёдидан гўё бутун олам ғам чекмоқда, осмон ҳам унинг кўз ёшига шерик бўлмоқда. Лекин ҳеч нарса онага боласини қайтариб беролмайди, тақдир ғолиб. Қисматнинг бу синови аёлни анчайин букиб қўйди. У энди мақсадсиз, сароб бўлган орзу-умидлар билан қолган умрини ўтказади.
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.