ИШТИЁҚ БЎЛСА, ИШ ЕНГИЛ КЎЧАДИ
Китоб ўқиш, ўқиганда ҳам уни тушуниб ўқишда ҳикмат катта. Китоб ўқишнинг инсон руҳияти ва саломатлигига фойдаси ҳақида улуғ аллома Абу Али ибн Синонинг ҳаётидан олинган ушбу лавҳа диққатга сазовор.
Китоб ўқиш, ўқиганда ҳам уни тушуниб ўқишда ҳикмат катта. Китоб ўқишнинг инсон руҳияти ва саломатлигига фойдаси ҳақида улуғ аллома Абу Али ибн Синонинг ҳаётидан олинган ушбу лавҳа диққатга сазовор.
Китоб билим уммонига кириш эшигидир. Яхши китобни ўқиб қаҳрамонларга қўшилиб қувонасиз, йиғлайсиз, улардан ўрнак оласиз, ҳаётни, инсонийликни ўрганасиз. Мутолаа шунинг учун ҳам ҳеч қачон эскирмайди...
Китоб мутолааси ҳар кимнинг ўз хоҳишидек, хоҳласа ўқиши, хоҳламаса ўқимаслиги мумкин. Унинг ўрнига телевизор ёки компьютерни афзал билиш имкони ҳам бор. Аммо нима учун китобхонликка давлат сиёсати даражасида эътибор бериляпти?
Халқ орасида «Китоб бу – офтоб» деган пурмаъно гап бор. Ҳақиқатан ҳам бу ҳикмат замирида жуда катта маъно мужассам. Яхши китоб инсонни зулмат қўйнидан ёруғ машъала бўлиб нурли истиқболлар сари етаклайди.
Болалигимизда дугоналарим билан йиғилишиб қолсак, ўзаро мақтанишга тушардик. Наима менинг дадам судья деса, Комила ойим катта дўхтир дерди. Менинг ойим моҳир тикувчи эканини ҳамма яхши биларди.
Бизда, аксар, хато бир тушунча юради. Шеъриятимиздаги фақирликка даъватни, бу қарашнинг сир-синоатидан бехабар одамлар, қашшоқликнинг тарғиби деб тушунади. Фақирликнинг асл моҳияти бу — руҳий камтарликдир
Бугун кам бўлса-да, китобхон эътиборини торта оладиган анчагина жаҳон адабиёти намуналари ўзбек тилига таржима қилинмоқда. «Муҳаррир» нашриётида чоп этилган «Юзини йўқотган одам» китоби шундай асарлар жумласидандир.
Мусаввирлик ва ёзувчилик бир-бирига яқин ижод тури, чунки икковида ҳам ижодкор ботини яширин. Улардаги яқинлик шундаки, бир-бирини тўлдириб туради. Ёзув беролмаган тасвирни мўйқалам жонлантирса, мўйқаламнинг кучи етмаган нуқталар сўз орқали ёритилади.
Қизим туғилганидан бошлаб, қаерда болаларбоп, қизиқарли китоб кўрсам, харид қилишга одатландим. Унга ухлашдан олдин эртак китоблар ўқиб берардим. Қизим бир куни ўша китоблардан бирини ушлаб йиғлаб турарди... Ундан сабабини сўраганимда, «Шу-у-унча китобим бору, нега мен ҳалиям ўқишни билмайман?..», деганди. Ўшанда ҳаяжон ва қувончдан йиғлаб юборгандим...
Кейинги йилларда кутилмаган даражада кўп китоб нашр этилаётгани кишини чексиз қувонтиради. Ўқувчиси борки, китоб чиқариляпти-да. Нашр сифати ҳам муттасил яхшиланиб, замон талабларига мослашиб боряпти. Аммо мазмун-чи? Умрида китоб ёзишни тушида ҳам кўрмаган баъзи бировлар «китоб ёзиш касаллиги»га мубтало бўлаётгани яхши эмас. Китобни ким ёзса – ёзсин, лекин нашриётлар умумий бир профессионал даражани қаттиқ туриб талаб қилиши керак-ку.
Бир куни турмуш ўртоғим уйга Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» номли китобини олиб келдилар. Бошидан охиригача ўқимасам-да, шунчаки бир варақлаб кўрмоқчи бўлдим. Лекин илк бетдан кейин кейингисини ва яна кейингисини беихтиёр ўқийвердим, ўқийвердим...
Ўтган асрда яшаган маърифатпарвар боболаримиз яратган китоблар катта қизиқиш, завқ билан ўқилади. Уларни бир-биримизга улашамиз, асарлар юзасидан ўзаро фикр алмашамиз. Бу — ўрнакли, ҳамма ҳавас қиладиган жараён. Аммо мустабид тузум даврида инсоннинг китоб ўқишдек руҳий, маънавий эҳтиёжи ҳадикли, таҳликали ҳолат эди. Негаки, эски ўзбек ёзувидаги асарлардан шўро ҳукумати қўрққани учун уни тақиқлаб, мутолаа қилган одамни шубҳа остига олган.
Ҳеч ким ўз-ўзидан китобхон бўлиб қолмайди. Аслида китобхонлик китобга қизиқишдан, қизиқтиришдан бошланади. Бунда ота-онанинг ўрни катта. Одам нимани севса, нимага қизиқса ва интилса, шунга яқинлашиб бораверади. Ўша соҳа унга кенг йўл очади, улкан парвозларга чорлайди. Бунинг учун ҳар бир шахс ўзига нима кераклигини, аввало, аниқ ва равшан билиб олиши зарур.
Ўзбекистон халқ артисти Фаррух ЗОКИРОВ:
Китобхон оилада катта бўлганим келажагимга, ижодимга катта таъсир ўтказган. Отам китобни севадиган, эъзозлайдиган, зиёли инсонларга меҳр қўйган киши эди. Кўп ҳолларда бошдан кечирган оғир дамлари ҳақида сўзлаб берар, биз эса бир қизиқ китоб ўқиётгандай тинглардик. Падари бузрукворим ҳаётидан, кўрган кунларидан сабоқ чиқаришга, онам айтган ўгитларни бажаришга ҳаракат қилардик. Шу тариқа менда ҳам китобга муҳаббат уйғонган.
Узоқ қиш кечаларидан бирида қариялар йиғилишиб, китобхонлик қилишибди. Саводхон бириси «Юсуф ва Зулайҳо»ни ўқий бошлабди. Қолганлар китобдан таъсирланиб, бошларини сарак-сарак қилиб, бир-бирига маъноли им қоқиб тинглашибди. Қаҳрамонларнинг фожиавий қисмати ўқилаётганда ҳатто айримлар кўзига ёш ҳам олибди.
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.