МУТОЛАА ЗАВҚИ
буни ким қандай тушунади?
Китоб комиллик сари йўл кўрсатувчи маёқ ҳисобланади. Афсуски, ҳозирги кунга келиб бу хазинанинг асл қийматини тушуниб етиш, қадрлаш масаласида бизни ўйлантирадиган муаммолар бироз кўпайгандек.
Китоб комиллик сари йўл кўрсатувчи маёқ ҳисобланади. Афсуски, ҳозирги кунга келиб бу хазинанинг асл қийматини тушуниб етиш, қадрлаш масаласида бизни ўйлантирадиган муаммолар бироз кўпайгандек.
Дунё сир-синоат ва мўъжизаларга бой. Одамзод уни ўрганишдан, изланишдан, ихтиролар яратишдан тўхтамайди. Автомобиль, самолёту кемалар, турли уй-рўзғор, техника буюмлари, компьютеру телефонлар — қўйингки, барча-барча кашфиётлар ҳаётимизни енгиллаштириб келмоқда. Лекин инсоният тарихида уни комилликка элтувчи, маънавий бойитадиган шундай кашфиёт борки, у ҳали-ҳануз одамларга энг кўп фойда келтирмоқда. Бу — шубҳасиз, китоб.
Дам олиш куни эди. Телевизор кўриб ўтиргандим. Тўсатдан ҳаяжону бетоқатлик билан бувим кириб қолди ва бир хабарни етказди.
Халқимизнинг атоқли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод ўзлигимиз, миллий қадриятларимиз ҳақида гапириш осон бўлмаган шўро замонида — ўтган асрнинг 75-йилларида «Юлдузлар мангу ёнади» номли қисса ёзиб, ўзбек кураши ҳақида бор дарду армонини тўкиб солди. Кўп ўтмай, мустақиллик туфайли ўзбек кураши дунёга чиқди!
Болалигимда уйимизда турли чинни буюм, бежирим идишлар турадиган катта жавон бўларди. Унинг биргина очиқ томони бўлиб, турфа китобларга тўла эди. Кечқурунлари онам шу китоблар орасидан бир-иккитасини олиб, эртак ўқиб берарди.
Пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган «Китоб байрами»га кириб келаётганлар нигоҳида ҳайрат, қизиқиш, завқ балқиб турарди. Расталарга териб қўйилган ранг-баранг китоблар… Ҳақиқий хазинанинг ўзгинаси. Шу боис ўқувчи уларнинг қай бирини танлашни, варақлаб кўришни билмай, бир зум шошиб қолади. Байрамга ташриф буюрувчи, китобларга қизиқаётганлар ҳар галгидан кўра кўплигига гувоҳ бўлдим.
Улуғ мутафаккир бобомиз Алишер Навоий таъбири билан айтганда, «китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи».
Ҳозирги замонда давлат тили мақомига эга бўлмаган тилларнинг юксак даражада равнақ топишига асло ишонманг.
Болалар баъзида «Ёмғир нега ёғади?», «Ҳаво нега рангсиз?», «Муз қандай пайдо бўлади?» каби кутилмаган ва бир-биридан қизиқарли саволлар беришади. Шундай вазиятда уларнинг саволларига жавоб топа оласизми? Болалар буларни аслида қаердан ўрганиши керак?
Мактабда ўқиб юрган кезларим бадиий асарлар кам эди. Биз кўпроқ халқ оғзаки ижодидаги эртак ва достонларни мутолаа қилардик. Дастлаб, ўқишни эртаклардан бошлаганман. Чунки бизнинг уйда китоб бўлмасди. Биринчи синфда арча байрамида қайсидир шеърни жуда маромига келтириб ўқиганим учун муқовасида от тасвирланган шеърий китоб совға қилишган.
Буюк немис адиби ва мутафаккири Иоганн Вольфганг Гёте: «Кекса инсон ёшлик ўтида ёнолмайди», деб айтган экан. Чиндан ҳам бу ибора ниҳоятда топиб айтилган. Негаки, ёшликни эслаганда кишининг юраги орзиқиб кетади, кўнглига жозиба сурури инади. Биз бу фаслни қўмсаймиз, соғинамиз. Ёшлик ҳарорати, шаҳди-шижоати, ғурури фақатгина ана шу фаслгагина хос ва мос.
Аудиторияга кирсам, курсдошларим қандайдир эълонни муҳокама қилаётган экан. Мен ҳам қизиқиб, улар томон ошиқдим. Унда «Дарсдан сўнг кутубхонада Эрнест Хемингуэйнинг «Чол ва денгиз» асари бўйича баҳс-мунозара ўтказилади.
Ёшлигимдан бадиий адабиётга — китобга қизиқаман. Ўқувчилик даврларимда ҳам қўлимга пул тушди дегунча китоб сотиб олардим. Кейинчалик талаба бўлдим. Жавонимда анча-мунча китоб йиғилиб қолди. Ўқитувчи бўлиб ишлаган кезларимда ҳам анча китоб йиққанман. Оиламизда ҳеч ким китобга ёмон муносабатда бўлмайди. Кимга қандай китоб керак бўлса, мендан сўраб ўқигани олар, мутолаа қилиб бўлгач, жойига келтириб қўярди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ижодий ишлар амалга оширилмоқда.
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.