Таклифлар тингланмоқда, одамлар экологияга бефарқ эмас
Охирги кунларда мамлакатимиз бўйлаб Бош қомусимизга киритилажак ўзгартиришлар бўйича ҳамюртларимиз томонидан жуда кўп таклифлар йўлланмоқда. Уларнинг барчаси Конституциямизда ўз аксини топмаса-да, халқимизнинг ушбу муҳим сиёсий жараёнга бефарқ бўлмасдан, унда фаол иштирок этаётганининг ўзиёқ барчамизни қувонтиради.






















