Илон ютган бола
(Бўлган воқеа)
Офтоб қайтса ҳам ҳаво қайнаб кетди. Устига-устак уч-тўрт кундан бери ҳаво анча иссиқ. Ўтган ҳафта ёмғир ёғиб, пайдар-пай туман босиб салқин шабада эсган эди.
Офтоб қайтса ҳам ҳаво қайнаб кетди. Устига-устак уч-тўрт кундан бери ҳаво анча иссиқ. Ўтган ҳафта ёмғир ёғиб, пайдар-пай туман босиб салқин шабада эсган эди.
Туянинг ўркачини эслатувчи, тўлқинсимон қир-адирларда кўклам нафаси сезилиб қолди. Қуёш ер остидаги турфа майсаларни «қулоғидан тортиқилаб» ташқарига судраб чиқаза бошлади. Тўрғай бир жойда учмасдан қотиб туриб, чинқирганича қўшиқ куйлайди. Сал нарида очкўзан зўр бериб ин қазияпти.
Қорлар эриб, баҳор нафаси уфуриб қолган ойдин кечаларнинг бирида сомонхонадан ит болаларининг ғингишгани эшитилди. Фермер Рустам амаки ошиқиб шу томон йўналди.
Ота ўғилга Абдулбоқий деб исм қўйди. Ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтиб, «сенинг исминг Абдулбоқий, сенинг исминг Абдулбоқий» дея шивирлаган, «умрингу ризқинг, дунёю охиратдаги саодатинг боқий бўлсин» дея ният қилган тиллар орадан ўн олти йил ўтиб «йўлда бўл-чўлда бўл, ўлигинг кўчада қолсин», деган дуойибад калимасини айтиб юборди... Дуо ижобат бўлди. Ўғилнинг умри дарбадарликда ўтди, ўлиги кўчада қолди, майитга эга, жаноза ўқиш учун масжид топилмади...
Адир ёнбағрида толчўплардан маташтириб қурилган қўтон. Қўтондан йигирма қадамча нарида худди шу таҳлит тикланган омонат чайла. Чайла бўсағасида тошўчоқ. Ўн-ўн бир ёшлардаги набира ўчоқ остига қаланган қуруқ ўтин остига гугурт чақади, сўнг тутай бошлаган ўтинни «пуф-пуф»лаганча ўт олдириб, устига сув тўла қумғонни ўрнаштиради.
Ҳовлига, ерга чиройли қилиб дастурхон ёзилган. Тандирдан янги узилган иссиқ нон ҳиди иштаҳани қитиқлайди. Заранг косаларда сут келтирилди. Кеча соғилган сигир сутининг устини қалин қаймоқ тутган.
(Бошланиши ўтган сонда)
Олимларнинг қайд этишларига кўра, сувнинг воқеликка муносабати унинг суюқ, буғ ёки қайнаётган ҳолатларида бир хилда давом этаверади. Фақат музлагандагина сув бундай фаолиятдан тўхтайди, муайян сўз, фикр, туйғу шаклдаги ахборотни муз парчаларига муҳрлайди.
Бундан чамаси, 20-25 йиллар олдин, хуллас бола эдим. Онам бошларини ушлаганча кўз ёшлари билан уйга кириб келганлари ҳали-ҳамон ёдимда. Ўшанда онамга қарайману, нима дейишни билмайман... Бошларини анчагача, силаб-силаб, йиғладилар. Кейин чуқур уҳ тортиб, бир тепага, бир менга қараб гапира бошладилар. «Эй Худо, мени шундай ўқимаган қилиб яратдинг. Кўча супураман, одамлардан, ҳайвонлардан қолган ахлатларни тозалайман – шу менинг ишим. Ҳеч бўлмаса, болаларим ўқимишли бўлсин. Қизим тоза кийиниб, тоза жойларда юрадиган одам бўлсин!..»
Ота-оналарга бир нарсани ҳамиша эсда тутишлари керак: сиз фарзандларингизга бир хилда муомала қилинг. Улар орасини ажратманг, бирини иккинчисидан устун қўйманг, барчасини тенг кўринг. Чунки фарзандларга турлича муносабатда бўлиш улар орасига ҳасад (ғайрлик) уруғини сочади.
Яқинда университетимизда бир фалокат содир бўлди. Таниш қизлардан бири бино зинасидан тушаётганида ҳушидан кетиб йиқилибди. Эшитибоқ оёғимни қўлимга олиб, университет тиббиёт хонаси томон югурдим. Ҳаммани қўрқитиб юборган шекилли, эшик ёнида бир қанча талабалар тўпланиб туришарди.
«Еб-ичинглар, аммо исроф қилманглар, чунки У Зот исроф қилувчиларни севмас»
(Қуръони каримнинг «Аъроф» сураси, 31-оят).
Уларнинг дийдаси қаттиқ ва бемеҳр бўлиб қолаётгани қандай мудҳиш оқибатларга олиб келмоқда?
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.