«Яшил кун тартиби» Марказий Осиё давлатлари учун барқарор тараққиёт йўлидир
Жорий йил 5-6 август кунлари Туркманистоннинг «Aваза» миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида жуда ҳам муҳим бир таклиф илгари сурилди. Бу ҳам бўлса Президент Шавкат Мирзиёев томонидан айтилган Марказий Осиё давлатлари учун «Яшил энергетика» минтақавий дастурини ишлаб чиқиш таклифидир. Бу Марказий Осиё давлатлари ривожланишининг яқин ўн йилликларига бевосита таъсир кўрсатувчи улкан аҳамиятга эга ташаббус бўлди.






















