Беғубор болалик завқи
Болалик инсон умрининг энг беғубор, самимиятга, нурга йўғрилган фаслидир. Болалар кулгиси, шодон чеҳраси олдида инсоннинг барча ғам-қайғуси унутилади. Ёзнинг илк куни эса «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» сифатида дунё миқёсида кенг нишонланади. Албатта, юртимизда ҳам болажонларга аталган ушбу сана ҳеч қачон эътибордан қолмайди.























