Эл хизматига камарбаста опа
Аёл қалбининг кенгликлари бамисоли бир уммон. Унда меҳр, муҳаббат, сабр ва матонат тўлқинлари мавж уради. Аёл ҳам табиатдек гўзал. Умуман, аёл ва табиат ўртасида уйғунлик бордек. Иккаласи бағрида гул-чечагини, дилбандини ўстириб, вояга етказади. Табиатга «она» сўзини қўшиб айтиш ҳам шундан эҳтимол.
























