Халқ – конституциявий ислоҳотнинг бош ташаббускори
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги янги босқичида жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар конституциявий базани такомиллаштириш ва мустаҳкамлашни тақозо этмоқда. Давлатимиз тараққиётининг кейинги босқичи ҳам Асосий қонунимиз замон талабига мослаштирилишига узвий боғлиқ.






















