Олам аҳли, билингизким, иш эмас душманлиғ...
Дунё ҳамиша турли эврилишлар гирдобида туради. Бундай дамларда ҳар бир инсон гирдоб шиддатида пароканда бўлиб, йўлини йўқотмаслиги учун ҳар ким ўз-ўзича қандайдир чоралар кўриши баъзан етарли натижа бермаслиги мумкин. Шу аснода башарият ҳар доим буюк шахсиятларга катта эҳтиёж сезади.
























