Долзарб мавзу
ЭКОЛОГИЯГА ЯНГИ ТИЗИМЛИ ЁНДАШУВ ЗАРУР
Назаримда, биз экологияни жуда тор ва жўн маънода тушунамиз. Эҳтимол, шу сабабдан ушбу соҳадаги бошлаган ҳаракатларимизнинг аксарияти чала ва самарасиз бўляпти.
Ўзбекистон – Хитой: «Яшил» Энергетика борасида истиқболли лойиҳалар кутилмоқда
Юртимизда қайта тикланувчи манбалардан энергия ишлаб чиқаришнинг 97 фоизи қуёш энергияси улушига тўғри келади.
Ёзнинг жазирамасидан ҳам, қишнинг қаҳратонидан ҳам фақат яшил масканлар ва дарахтларгина бизни қутқара олади
Дарахтлар ҳаётимизда муҳим роль ўйнашини охирги йилларда кўп ва хўп такрорлаяпмиз. Улар карбонат ангидридни биз нафас олувчи кислородга айлантириб беради, иссиқ кунда салқинликни ҳадя этади, ширин меваларсиз, албатта, ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин.
«Сувтекин» ибораси энди йўқ сув энди текин бўлмайди! Бу борада жамоатчилик фикри қандай?
Ер юзида чучук сув ресурсларининг чегаралангани ҳақида яхши биламиз. Сайёрамизнинг 70 фоизини қоплаган 1,5 миллиард куб километр (1,54 квинтиллион тонна) сувнинг 97 фоизини океан ва денгизларнинг истеъмолга яроқсиз шўр сувлари, 2 фоизини музликларнинг сувлари ташкил этади.
Йўлсиз Йўловчилар ёхуд пиёдалар йўлагини эгаллаб олаётганларни тартибга чақирадиган мард борми?
Шаҳарларимизда қурилишлар авж олгандан авж оляпти. Баъзи ҳудудларда қурилиш ишлари қонунга зид ҳолда ўзбошимчалик билан нотўғри ташкил қилинаётгани бир қатор муаммоларга сабаб бўлмоқда.
Бозорга айланган бекатлар... Одамлар қаерда автобус кутсин?
Жазирама офтоб. Аномал иссиқ. Борадиган манзилингни кўзлаб автобус кутиш учун бекатга йўл оласан. Бекат, қани ўзи? Қаёққа қарама дўкон. Бекат-дўкон.
Иссиқ кунларда қандай шароитда ишлаш керак?
Кўплаб давлатларда ҳаво ҳарорати ташқарида ва офисда неча даражага етганда иш тўхтатилиб, ходимларга жавоб бериб юборилиши, қандай ҳаво ҳароратида иш вақти қисқартирилиши аниқ-тиниқ белгилаб қўйилган.
Дарахткушлик ҳамон тўхтамаяпти, нега?
Бу саволларга жавоб излар эканмиз, дарахтларга қирон келтиришнинг асосий сабабчилари маҳаллий раҳбариятдан бошқа ҳеч ким эмаслигини англаб етгандай бўламиз. Негаки, бирон бир ҳудудда ҳеч бир фуқаро на ҳоким, на сектор раҳбари топшириғидан четга чиқиб дарахт тугул, битта гулни ҳам юлиб ташлашга журъат қилолмайди. Бу исбот талаб қилмайдиган аксиома.
Сомон қолдиқларини ёқиш қандай оқибатларга олиб келади?
Мутахассисларнинг фикрига кўра, сомон пояларни ёқмасдан туриб такрорий экин экиш учун ерларни ҳайдаш шарт эмас, сомон ва тўкилган бошоқлар йиғиб олингач, ерларга сув югуртириб, экин экиладиган қаторлар юмшатилиши эвазига ҳар қандай экин экиш мумкин экан.
Асрамас эканмиз, унда экспорт қилиб сотайлик, нима дейсизлар?..
Ҳозирги жазирамада ҳеч бўлмаганда кунига икки марта газланмаган оддий сув сотиб оляпмиз. Ярим литр сувнинг нархи эса ўртача икки-уч минг сўм. Бундан чиқадики, бир литр оддий сув олти минг сўмга айланяпти. Зўр-а?..
Ҳаво ифлосланиши меъёрдан беш баравар ошди, нега?
Бугунги кунда шаҳарлар ҳавосининг ифлосланишида автомобилларнинг «ҳисса»си катта. Тадқиқотлар шуни кўрсатганки, биринчи ўринда тоза ҳавони завод ва фабрикалар энг кўп заҳарлаётган бўлса, иккинчи ўринда автомобиллар туради.
Асрамас эканмиз, унда экспорт қилиб сотайлик, нима дейсизлар?
Шундай экан, ўртача баҳоси тўрт минг сўм бўладиган бир килограм картошка етиштириш учун беш юз литр сувни исроф қилгандан кўра, ўша беш юз литр сувни чет давлатларга экспорт қилиб, уч миллион даромад қилганимиз ва мазкур даромаддан бир килогармм эмас ўн килограмм, юз килограмм картошка сотиб олганимиз арзонроқ тушмайдими? Нима қиламиз ҳаммамиз бир-биримизни тергаб, сувни тежаб ишлатишга чорлаб, яна бекордан-бекорга сувни ерга оқизиб.
Табиат кўзбўямачиликни қабул қилмайди
«Яшил макон» лойиҳаси доирасида 2 миллиондан ортиқ экилмаган кўчатлар ҳисоботга «экилди» деб қўшиб ёзилган. Шунингдек, суғориб бўлмайдиган жойларга 7,3 миллион туп ниҳол ўтқазилган, экилган 1,8 миллион туп кўчатни сақлаш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар белгиланмаган.
Хориж хабарлари
-
Байрамдан сўнг табиий арчалар нима қилинади?
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
-
Чиқиндидан ясалган арча
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Етти кун
-
«Янги йилга спорт билан!»
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.
























