Талаба бўлган икки дўст учрашиб қолибди.
— Сен қайси институтга кирдинг?
— Тиббиётга. Сен-чи?
— Ветеринар бўлишга ўқияпман. Жуда яхши бўпти. Институтни тамомлагач, бир-биримизни даволай оларканмиз.
Талаба бўлган икки дўст учрашиб қолибди.
— Сен қайси институтга кирдинг?
— Тиббиётга. Сен-чи?
— Ветеринар бўлишга ўқияпман. Жуда яхши бўпти. Институтни тамомлагач, бир-биримизни даволай оларканмиз.
Бир аёл қўшнисининг ўғлидан сўради:
— Аҳмаджон, отангнинг қўлига нима қилди?
— Отнинг ёшини билмоқчи бўлиб қўлларини оғзига тиқдилар.
— Кейин нима бўлди?
— Кейин от оғзини ёпиб, отамнинг бармоқларини санади.
Хотин эрининг шкафидан бир даста пул топиб олиб, эрига жаҳл қила бошлабди:
—Шу-унча пулни мендан яшириб нима қилмоқчи эдингиз?
— Сенинг туғилган кунингда бераман, деб йиғиб юрган эдим.
— Бунча кам?..
— Сиз қизимнинг қўлини сўраяпсиз, шундайми?
— Ҳа.
— Оилани таъминлашга қурбингиз етадими?
— Албатта!
— Яхшилаб ўйлаб кўринг, биз оилада етти кишимиз!..
Икки жарроҳ суҳбатлашмоқда:
— Биринчи марта оёқни кесиб ташлаш операциясини амалга оширганимда қаттиқ ҳаяжонланганман ва хато қилиб қўйганман.
— Жиддий хатоми?
— Йўғ-э, шунчаки беморнинг соғ оёғини кесиб ташлаганман.
Ярим кечаси телефон жиринглади:
— Алло, кечирасиз, уйғотиб юбормадимми?
— Уйғотиб юбордингиз!
— Унда яна бир бор узр, эрталаб қўнғироқ қиларман. Ҳозир кайфиятингиз йўққа ўхшайди, овозингиздан билиниб турибди...
Профессор талабага:
— Нега бунча қалтирайсиз? Мен бермоқчи бўлаётган саволлардан қўрқяпсизми?
— Йўқ, уларга бермоқчи бўлаётган жавобларимдан қўрқяпман...
Судя:
— Нега сиз нуқул кундуз куни ўғирлик қилгансиз?
Айбланувчи:
— Кечаси кўп пул билан юришга қўрқаман-да!
— Табиий офат туфайли уйингиз вайрон бўлгани ростми?
— Ҳа, биз бошпанасиз қолдик. Бирон ёрдам берасизларми? Сиз суғурта ширкатидан бўлсангиз керак-а?
—Йўқ, мен мухбирман, биз ахборот берамиз.
— Даврон, даданг туғилган кунингга нима совға қилди?
— Тўртта рогатка!
— Ёлғон гапирма!
— Алдамаяпман, устоз! Қишлоқда менинг дадамдан бошқа ойнасоз уста йўқ!
Шифокор ҳузурига кирган бемор:
— Доктор, мен жигар билан келган эдим…
— Жуда соз, — деди шифокор. — Қани, беринг, айниб қолмасидан музлатгичга солиб кўяйлик!
Профессор:
— 1564 йили нима бўлган?
Талаба:
— Шекспир туғилган.
Профессор:
— 1565 йилда-чи?
Талаба:
— Шекспир бир ёшга тўлган.
Йўл ёқасида катта эълон тахтаси турибди ва унда катта-катта ёзув бор: «Ҳайдовчи, оқ йўл!»
Худди шу тахта ўрнатилган устуннинг пастроғида кичикроқ эълон: «Кўприк бузиб ташланган».
— Иккала тишингиз ҳам қаттиқ шамоллаган. Олиб ташлаш керак.
— Қанча бўлади?
— Бир юз эллик минг.
— Икки дақиқада бир юз эллик минг тўлайманми?
— Хоҳласангиз, жуда секин-секин суғуришим мумкин.
— Мен устингиздан шикоят қиламан! Куяга қарши берган дорингиз ҳеч нарсага ярамас экан. Куя уни ҳузур қилиб еяпти.
— Унда ҳаммаси жойида экан. Куя дорини ейиш билан банд бўлса, кийим-кечак билан мутлақо иши бўлмайди.
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.