Ўспириннинг қўлидаги телефони жиринглади:
— Жаҳонгир! Туғилган кунингиз муборак бўлсин! Табриклайман!
— Раҳмат... Бу ким экан?..
— Мен сизнинг орзуингизман!
— Э, ростданми, қаранглар болалар, мотоцикл ҳам гапираркан!
Янгисидан бор
Икки қадрдон ҳамкасб ишхона ҳовлисида учрашиб қолишди:
— Охирги пайтларда ишда кўринмай қолдинг?
— Малака ошириш курсида эдим.
— Хўш, малаканг ошдими?
— Ошди, энди мажлис пайти кўзим очиқ ҳолда бемалол ухлайвераман.
Йигит қизнинг қўлидан ушлаганча етаклаб кетяпти. Қиз эркаланиб сўради:
— Мендан олдин мана шунақа қилиб бирортасини етаклаб юрганмисиз?
— Э, нимасини айтасиз, кўп етаклаб юрганман.
— Нима!? Мен бўлсам, сизни одобли деб...
— Ваҳима қилманг, жоним, мен қишлоғимизда молларни етаклаб юрганман.
Яқинда танишиб, турмуш қуришга аҳд қилган севишганлар расмларни кўришяпти. Йигит қизиқсинди:
— Асалим, манави олдингизда турган маймунзода ким бўлди?
— Ахир, бу менинг акам-ку...
— Вой-бўй, йигит деганам шунақа кетворган бўладими-а!
Габроволик ресторанга кириб келди-да, ходимни чақирди ва унга бир танга берди. Ходим пулга энсаси қотиб қаради:
— Жаноблари, жой банд қилиб кетмоқчимилар?
— Йўғ-э, жинни бўпманми, — жавоб қилди габроволик. — Бироздан кейин кетворган жонон билан келаман. Битта яхши жой қилиб бермасангиз бўлмайди, дейман. Сиз бўлсангиз бўш жой умуман йўқ, дейсиз.
Габроволик узоқ шаҳардан келган меҳмонни кутиб олди. Шаҳарни айлантириб бир меҳмонхонанинг ёнига оборди ва деди:
— Энг арзон меҳмонхона шу. Мен югуриб уйга кириб чиқаман. Сен мана бу ошхонада жуда арзонга овқатланиб олсанг бўлади.
Рус тили ўқитувчиси Шумболага шум савол берди:
— Тухумнинг жинси қанақа?
Шумбола кўп бош қотириб ўтирмади:
— Ҳали номаълум.
Ўқитувчи ҳайрон бўлди:
— Нега энди?
Шум бола жиддий туриб жавоб берди:
— Ахир, ундан ҳали жўжахўроз чиқадими ёки мокиёнми, номаълум-ку...
Италияликнинг хотини аччиқ қилиб уйдан кетиб қолди. Аммо кўп ўтмай, қайтиб келди ва эридан кечирим сўради:
— Кечиринг, жоним, бунақа аҳмоқлик бошқа қайтарилмайди.
— Нима?! Қайтарилмайди!? Нега қайтарилмас экан? Уйдан кетиб қолганингни кечирдим, аммо лекин... қайтиб келганингни ҳеч қачон кечиролмайман!..
— Жоним, жуда қулай ўрнашиб олдингми?
— Вой, нимасини айтасиз, ҳам қуёш тушиб турибди, ҳам майин шабада эсяпти. Маза!
— Сенга ҳаммаси яхши кўриняптими?
— Ҳа, жоним.
— Иссиқ ҳам, совуқ ҳам эмасми?
— Раҳмат, олтиним!
— Унда кел, жойларимизни алмаштириб олайлик...
Бир қишлоқлик чол шаҳарга келиб театрга кирибди. Саҳнада симфоник оркестр чалиб турган экан. Чол энтикиб қўли билан саҳнага ишора қилиб ёнидаги шаҳарликдан сўрабди:
— И-е, бу Моцартми?
— Э, қаёқдан биламан, орқасини қилиб олгану! — дермиш шаҳарлик энсаси қотиб.
— Нега машинанг йўқолиб қолганини полицияга айтмаяпсан?
— Ҳо, дарров айтиб нима оламан! Олдин машинамни бўясин, яхшилаб таъмирласин...
Қўйди-чиқди иши судда кўрилмоқда:
— Даъвогар, нима учун эрингиз билан ажрашмоқчисиз?
— Ўтган йили Янги йил байрами куни аразлаб онасиникига кетиб қолган эди. Кеча — Янги йил байрамида пайдо бўлиб, овқатинг нега совиб қолган, деб мени дўппослади...
Меҳмонхона хўжайини янги келган меҳмонни шахсан ўзи кутиб олди ва сафар сумкасини тўртинчи қаватга олиб чиқди.
— Мана, чой ҳақига! — дея келган меҳмон унга бир дона оққанд берди.
Шунинг учун ҳам меҳмонхона хўжайини ундан ҳужжат ҳам сўраб ўтирмади. Пастга тушиб, қайднома дафтарни очиб ёзиб қўйди: «Габроволик савдогар».
— Дада, сизни телефонга чақиришяпти! — хабар берди шумбола соқол олаётган отасига. Отаси телефонда гаплашиб бўлгач, ўғли сўради:
— Дада, юзингизни эслаб қолдингизми?
— Нима? Юзимни? Нимайди?
— Ойнангиз ўзидан-ўзи синиб қолди...
Рингда ҳакам санай бошлади:
— Бир, икки, уч...
Ерда қулаб ётган боксчининг устози шогирдининг қулоғига шивирлади:
— Саккизгача ўрнингдан турмай ётавер.
— Хўп, — дебди боксчи ётган жойида, — ҳозир соат неча бўлди?
Хориж хабарлари
-
Байрамдан сўнг табиий арчалар нима қилинади?
Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.
-
Чиқиндидан ясалган арча
Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.
Етти кун
-
«Янги йилга спорт билан!»
Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.