Янгисидан бор

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔13:52, 13.04.2018 ✔1562

— Менга қара, оғайни, мендан юз минг сўм қарзинг борлиги эсингдами?

— Эсимда. Мана, қара, ён дафтаримга катта-катта ҳарфлар билан ёзиб ­қўйибман.

— Кўрдим.

— Агар шунақа эслатавериб жиғимга тегаверсанг, умуман ўчириб ташлайман.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔17:44, 01.03.2018 ✔1840

Суғурта агентлигида:

Айтинг-чи, хизматингиз ишончлими, тўловни вақтида тўлайсизларми?

— Албатта. Мана, масалан, ўтган ҳафтада бир эркак тўққизинчи қаватдан йиқилиб тушди. У иккинчи қаватга етгунча биз хотинига суғурта пулини тўлаб бўлдик.

 

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔14:59, 16.02.2018 ✔1657

Касалхонада ётган икки эркак суҳбатлашмоқда.

Касалхонага қандай тушиб қолдингиз? — сўради бири иккинчисидан.

— Томдан йиқилиб тушдим.

— Минг лаънат! Сен экансан-да менинг бошимга тушган!!!

 

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:09, 26.01.2018 ✔1600

«Маршрутка»да кетаётган йўловчилардан бири ҳайдовчига дебди:

Ана шу тўхтаб турган «Matiz»нинг орқасида тўхтатиб юборинг!

Шу заҳоти «Matiz» юра бошлабди. Ҳайдовчи йўловчига қараб:

— «Matiz»нинг ортидан қувлайверайми? — дермиш.

 

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔12:03, 11.01.2018 ✔1683

Қишлоқдан келган икки йигит шаҳар автобусига чиқиб, ҳайдовчидан сўраётганмиш:

— Шу автобусда Жисмоний тарбия институтига бора оламанми?

Ҳайдовчи:

— Йўқ, — дебди.

— Мен-чи, мен бора оламанми? Ҳужжат топширишим керак эди-да, — дермиш иккинчиси.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔12:56, 05.01.2018 ✔1710

Судья хотини чўкиб кетган эркакни сўроқ қилмоқда:

— Нега хотинингизни чўкиб кетаётганини била туриб, қутқаришга шошилмадингиз?

— Мен уни чўкаётганини билмадим. Ҳар доимгидек бақирди-да!..

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔14:12, 28.12.2017 ✔1584

Бемор ётган палатага кирган врач, унга қараб:

— Сиз ўлим тўшагида ётибсиз... — деса, бемор сакраб ўрнидан туриб:

— Дарров тўшагимни алмаштиринглар-чи, — дермиш.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:49, 21.12.2017 ✔1662

Эр уйига қайтса, хотини тўкин дастурхон безатиб, унга торт қўйибди. Тортни устида 20 дона шам турган экан. Эри ҳайрон бўлиб:

— Кимни туғилган куни? — сўрабди. Хотини зардали овозда:

— Пальто оберганингизга 20 йил бўлди! — дермиш.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:48, 14.12.2017 ✔1558

— Мендан юз минг сўм қарзинг борлиги эсингдами?

— Эсимда. Мана, қара, ён дафтаримга катта-катта ҳарфлар билан ёзиб қўйибман.

— Кўрдим.

— Агар шунақа оҳангда эслатаверсанг, бутунлай ўчириб ташлайман!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔12:09, 07.12.2017 ✔1705

Болакай дадасига деди:

— Дада, биз қачон жаҳон чемпионатига чиқамиз?

Дадаси бошини қашиб туриб:

— Болам, рақиб томон адашиб, ўз дарвозасига гол урганда, албатта, жаҳон чемпионатига чиқамиз... — деди гап тополмай.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔12:43, 30.11.2017 ✔1623

Терговчи гувоҳни сўроқ қилмоқда:

— Сиз жабрланувчи Ҳамидни дўппослашаётганини кўра туриб, ёрдам бермай, индамай ўтиб кетгансиз...

— Нима қилай? Менсиз ҳам ўзлари жуда яхши уддалашаётганди-да!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔12:26, 23.11.2017 ✔1793

Самолётда қарға, шер ва бўри кетаётган экан.

Қарға ҳар хил қилиқ қилиб шернинг устидан кулаверибди. Буни кўрган бўри ҳам шернинг устидан кулган экан, шер уни самолётдан улоқтириб юборибди-да, дебди:

— Учишни билмасанг, нима қилардинг устимдан кулиб?!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:44, 16.11.2017 ✔1837

Бир киши банк дарвозаси ёнида писта сотадиган дўстидан қарз сўраб келибди.

— Узр! Мен қарз бера олмайман. Ўртада шартнома бор, — дебди пистачи.

— Қанақа шартнома? — ҳайрон бўлиб сўрабди дўсти.

— Банк писта сотмайди, мен қарз бермайман...

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔16:10, 09.11.2017 ✔1664

Икки севишган хиёбондаги ўриндиқда осмонга қараб ўтиришибди. Бирдан йигит дебди: — Вой, қара! Юлдуз учди! Ният қил! Қиз: — Сизга турмушга чиқсам дейман!.. Йигит: — Ие!!! Қайтиб орқасига кетди-ку?!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔17:44, 02.11.2017 ✔1762

Хотинининг «Бўлди, мен уйдан кетаман» деган гапига ҳамма эркаклар ҳар хил жавоб қайтаришаркан.

Янги уйланганлар: «Йўқ, ундай қилма! Кечир...» дейишади.

Тажрибалилар хотиржам туриб, хотинининг барча гапларини эшитади.

Ўта тажрибалилар эса хафа, тушкун ҳолатда: «Сен фақат ваъда беришни биласан..!»

Тўлиқроқ

Хориж хабарлари

  • Байрамдан сўнг табиий арчалар нима қилинади?

    Байрамдан сўнг табиий арчалар нима қилинади?

    Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.

    🕔22:52, 31.12.2021
  • Чиқиндидан ясалган арча

    Чиқиндидан ясалган арча

     

    Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.

    🕔22:43, 31.12.2021
Ҳаммасини кўриш

Етти кун

  • «Янги йилга спорт билан!»

    «Янги йилга спорт билан!»

    Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.

    🕔22:54, 31.12.2021
Ҳаммасини кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Табиат хатоларни кечирмайди!

    Табиат хатоларни кечирмайди!

    Одатда ёш болага ахлатни ташлаб келишини буюрамиз-у, аммо уни тўғри жойга ташлашни уқтирмаймиз.

    ✔ 368    🕔 10:40, 05.06.2024
  • Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Экология вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаевнинг билдиришича, Тошкент шаҳрида экология ходимлари амалда экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзилган ҳужжатларни имзолашга мажбур қилиняпти.

    ✔ 448    🕔 11:45, 19.04.2024
  • Сувни биргаликда  асрайлик!

    Сувни биргаликда асрайлик!

    Ер шарининг 70 фоиздан кўпроғи сув билан қопланган бўлса-да, чучук сувнинг миқдори бор-йўғи 3,5 фоизни ташкил этади. Демак, бундан кўриниб турибдики, ичимлик сув табиатнинг туганмас ресурси эмас. Сизга кимдир Ўзбекистонда 10 йилдан кейин сув танқислиги кузатилади, деса ишонасизми? Ишонаверинг. Сиз Тошкентда яша­сангиз ҳам айни шу муаммо сизни кутиб турибди. Агар сиз ва мен сувни тежаб ишлашни ўрганмасак, 10 йилдан кейин Ўзбекистон жиддий сув танқислигига дуч келади.

    ✔ 675    🕔 10:36, 13.10.2023
  • Овознинг нархи қанча?

    Овознинг нархи қанча?

    Аммо овоз сотиб олувчиларнинг мушугини қонуний тарзда «пишт» дейиш ҳали бировнинг хаёлига келгани йўқ.

    ✔ 505    🕔 14:48, 14.09.2023
  • Овознинг нархи қанча?

    Овознинг нархи қанча?

    Аммо овоз сотиб олувчиларнинг мушугини қонуний тарзда «пишт» дейиш ҳали бировнинг хаёлига келгани йўқ.

    ✔ 471    🕔 14:48, 14.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар