Янгисидан бор

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔12:06, 26.10.2017 ✔1677

Балиқ овидан эр қуп-қуруқ қайтиб келди. Хотини ундан сўради:

— Балиқ қани?

— Балиқми, дарёда!

Кунлар ўтиб, эр бир куни тушда ишдан келиб, хотинига деди:

— Тушликка овқат йўқми?

— Тушликми, кафеда!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔14:51, 19.10.2017 ✔1657

— Ойижон, мени даладан топиб келганмисиз? — деб сўради қизча онасидан.

— Йўқ, нега бундай деяпсан, қизим?

—      Нега бўлмаса, акам нуқул: «Сен пишмаган қовоқсан», дейди?

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔15:56, 12.10.2017 ✔1742

Тиш доктори ҳузурида:

Бемор, сиз икки соатча овқат еманг.

Дўхтир, ўзи сизга тўланган пулимдан кейин уч кун овқат емасам керак...

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:56, 05.10.2017 ✔1812

Раҳбар котибасига:

— Қаҳва келтир!

Котиба:

— Қаҳвани Бразилиядан келтириб бўлишган. Мен сизга уни тайёрлаб беришим мумкин.

Раҳбар:

— Шу ақлингни имтиҳонда ишлатганингда, ҳозир қаҳва ташиб юрмасдинг!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:54, 21.09.2017 ✔1815

Биров хунуккина хотинга уйланган экан, хотини эридан:

Қариндош-уруғларинг жуда кўп экан, қайси биридан юзимни беркитишни билмай қолдим, — деса, эри:

— Фақат мендан беркитсанг, кифоя! — дебди.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔13:37, 14.09.2017 ✔1732

Хотин, биласанми, газетада ёзишича, бир марта юракдан кулиш кулган кишига тўртта тухумнинг кучини берар экан. Ҳар куни қозон осавермай, болаларни кулдириб ҳам тур, — деди хасис эр.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:17, 08.09.2017 ✔1769

Бир ҳамкасбимиз ким бизга бошлиқ бўлиб келса, ўшанга мослашади. Аввалги бошлиғимиз итни яхши кўрарди, у ҳам олтинчи қаватдаги уйида ит боқа бошлади. Кейинги бошлиғимиз қизил рангга ўч экан, у қизил кўйлак кийиб, итини ҳайдаб юборди. Навбатдаги бошлиғимиз мўйловли эди. У қизил кўйлагини қизига бериб, мўйлов қўйди.

Яқинда бизга аёл киши бошлиқ бўлиб келди. Э, аттанг, туппа-тузук эркак эди-я!..

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:14, 05.09.2017 ✔1899

— Севара, кеча ишга келмайман дегандинг, келибсан-у?

— Вой, бугун ишга келмай бўладими? Неварам чақиртирган. Сартарошим фақат бугун ишлайди. Қизимнинг боғчасида утренник... шунча ишни уйда бажариб бўладими?

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔14:36, 24.08.2017 ✔1838

Комиссия келгани яхши-да. Ишлар ўз-ўзидан йўлга тушиб кетади. Комиссия деб супурамиз-сидирамиз. Комиссия деб ишлаймиз, комиссия деб кийинамиз, комиссия деб… Хуллас, яшасин, комиссия!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔12:04, 17.08.2017 ✔1752

Келин қайнонасига шикоят қилиб қолди:

— Ойи, ўғлингизнинг қилиқларига ортиқ чидолмайман. Нима қилиб бўлса ҳам ичишни ташлаттирмасак бўлмайди. Маошининг ҳаммасини ичиб битиряпти.

Қўй, қизим, унақа дема, бўшаган шишаларга совун олиб турибмиз-ку, — деди қайнона.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔10:04, 10.08.2017 ✔1990

Қиз кафеда ўтирар эди. Бегона йигит ёнига келиб:

— Яхши қиз, танишамизми?

Қиз:

— Менинг йигитим бор.

Йигит:

— Менинг икки қаватли уйим бор. «Captiva»да юраман.

Бирдан қиз йиғлаб юборди.

Йигит:

Ҳа, нима бўлди?

Қиз:

— Мени йигитим ташлаб кетган...

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:32, 03.08.2017 ✔1740

Эр ишдан келса, хотин йиғлаб ўтирибди.

— Хўжайин, бу кўргиликни қаранг. Сизга атаб торт пишириб, столнинг устига қўйгандим. Очкўз итимиз еб қўйибди!..

Эр таскин беряпти:

— Хавотирланма, гўзалим. Мен ҳозироқ итни ветеринарга олиб бораман.

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔12:09, 27.07.2017 ✔1810

— Дадаси, биласизми, кўнглим нима тусаяпти... Муносабатларимизда илгари мавжуд бўлган шоироналик, учрашувлар ва ваъдаларни! Мени худди олдингидек латофат билан учрашувга таклиф қила оласизми?

— Нега қила олмас эканман. Мана, марҳамат. Бугун кечаси соат ўнда  ошхонада сирли учрашувга кел. Сени чойга таклиф қиламан!

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔14:10, 20.07.2017 ✔1917

Узоқ йиллар узилишиб кетган синфдошлари билан учрашувдан қайтган эридан аёли сўрай бошлабди:

Азаматни кўрдингизми?

— Ҳа, у хумпар катта прокурор бўлиб ишлаётган экан.

— Ботир-чи? У қалай? — У тентак бош шифокор лавозимига кўтарилибди.

— Сардор? — Э, у лапашанг тадбиркорликни бошлабди!

Хотин: Єачон сиз ҳам хумпар, тентак, лапашанг бўларкинсиз-а..?

Тўлиқроқ

Янгисидан бор Янгисидан бор 🕔11:44, 14.07.2017 ✔1911

Дўхтир бўлмоқчи эдинг, тайёргарлик кўряпсанми?

— Албатта, ҳар куни реклама кўряпман!

— И-е, рекламанинг ўқишга нима алоқаси бор?

— Нега энди?! Мана, истаган касалингни айт, нима даво бўлишини дарров айтаман, бел оғриса «кюпен-гел», томоғинг оғриса, «фалимент»... Хуллас, реклама кўрсанг, ўқиш ҳам шарт эмас!

Тўлиқроқ

Хориж хабарлари

  • Байрамдан сўнг табиий арчалар нима қилинади?

    Байрамдан сўнг табиий арчалар нима қилинади?

    Хориижий мамлакатларда кенг нишонланадиган, арчасиз ўтмайдиган «Рождество» 31 декабрь куни Янги йил байрамига уланиб кетади. Ҳар бир хонадон арча ясатади, чироқлар билан уйи атрофини безатади.

    🕔22:52, 31.12.2021
  • Чиқиндидан ясалган арча

    Чиқиндидан ясалган арча

     

    Латвиянинг Рига шаҳри марказида бутунлай қайта ишланадиган чиқиндилар – пластмасса, шиналар, электр чироқлардан ясалган ноодатий 9 метрлик арча ўрнатилди.

    🕔22:43, 31.12.2021
Ҳаммасини кўриш

Етти кун

  • «Янги йилга спорт билан!»

    «Янги йилга спорт билан!»

    Жисми ва руҳи соғлом бўлган одамгина том маънода ўзини бахтли ҳис эта олади. Негаки, инсон учун энг катта бахт ва бойлик саломатлигидир.

    🕔22:54, 31.12.2021
Ҳаммасини кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Табиат хатоларни кечирмайди!

    Табиат хатоларни кечирмайди!

    Одатда ёш болага ахлатни ташлаб келишини буюрамиз-у, аммо уни тўғри жойга ташлашни уқтирмаймиз.

    ✔ 368    🕔 10:40, 05.06.2024
  • Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

    Экология вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаевнинг билдиришича, Тошкент шаҳрида экология ходимлари амалда экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзилган ҳужжатларни имзолашга мажбур қилиняпти.

    ✔ 448    🕔 11:45, 19.04.2024
  • Сувни биргаликда  асрайлик!

    Сувни биргаликда асрайлик!

    Ер шарининг 70 фоиздан кўпроғи сув билан қопланган бўлса-да, чучук сувнинг миқдори бор-йўғи 3,5 фоизни ташкил этади. Демак, бундан кўриниб турибдики, ичимлик сув табиатнинг туганмас ресурси эмас. Сизга кимдир Ўзбекистонда 10 йилдан кейин сув танқислиги кузатилади, деса ишонасизми? Ишонаверинг. Сиз Тошкентда яша­сангиз ҳам айни шу муаммо сизни кутиб турибди. Агар сиз ва мен сувни тежаб ишлашни ўрганмасак, 10 йилдан кейин Ўзбекистон жиддий сув танқислигига дуч келади.

    ✔ 675    🕔 10:36, 13.10.2023
  • Овознинг нархи қанча?

    Овознинг нархи қанча?

    Аммо овоз сотиб олувчиларнинг мушугини қонуний тарзда «пишт» дейиш ҳали бировнинг хаёлига келгани йўқ.

    ✔ 505    🕔 14:48, 14.09.2023
  • Овознинг нархи қанча?

    Овознинг нархи қанча?

    Аммо овоз сотиб олувчиларнинг мушугини қонуний тарзда «пишт» дейиш ҳали бировнинг хаёлига келгани йўқ.

    ✔ 471    🕔 14:48, 14.09.2023
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар