Кимёвий тозалаш воситалари: тозалик ниқобидаги хавф
Ҳар куни уй ва ишхоналарда тозаликни сақлаш мақсадида фойдаланиладиган маиший кимёвий воситалар кўп ҳолларда инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун жиддий хавф манбаига айланиб бормоқда. Тозалик сари интилган инсонлар баъзан ўзлари билмаган ҳолда ҳаво, сув ва тупроқ ифлосланишига бевосита сабабчи бўлаётганини билишмайди.
























