Глазго саммити: «Алок Шарманинг кўз ёшлари...»
Иқлим исишига қарши Глазгода ўтган халқаро саммит COP26 президенти (Буюк Британиянинг собиқ бизнес ва энергия вазири) Алок Шарманинг кўз ёши билан якунланди. Аммо, бу қувонч кўз ёшлари эмас эди – у режадаги келишувга эришилмагани учун ҳаммадан ўтиниб кечирим сўради.

















